Эрон ва Тожикистон ўртасида 18 та ҳамкорлик ҳужжати ва қўшма баёнот имзоланди
(last modified Wed, 08 Nov 2023 12:20:41 GMT )
ноябр 08, 2023 17:20 Asia/Tashkent

Эрон ва Тожикистон президентлари ва юқори мартабали расмийлари қўшма баёнот ҳамда 18 та ҳамкорлик ҳужжати ва меморандумларини имзоладилар.

Президентлик ахборот базасининг хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросимида Саййид Иброҳим Раисий ва Имамали Раҳмон икки томонлама стратегик ва узоқ муддатли муносабатларни чуқурлаштириш бўйича қўшма баёнотни имзоладилар.

Шунингдек, Эрон ва Тожикистон олий мартабали расмийлари икки давлат президентлари иштирокида 18 та ҳамкорлик ҳужжати ва меморандумларни имзоладилар.

2023-2030 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича йўл харитаси, визаларни бекор қилиш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш, транспорт ва транзит, инқирозларни бошқариш, қўшма эркин ҳудуд яратиш, маданият ва санъат, олий таълим, технологик тадқиқотлар  ва инновациялар бўйича ўзаро англашув меморандуми, почта хизматлари, спорт ишлари, Тожикистоннинг Хўжнд ва Эроннинг Язд шаҳарларини қардош шаҳарлар деб эьлон қилиш, Эрон Ислом Республикаси ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар ва меморандумлар қаторида икки давлат расмийлари томонидан имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик ҳужжатлари Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар, энергетика, маданият ва маърифат вазирлари билан Тожикистоннинг иқтисодий ривожланиш, маданият, таълим, транспорт ва саноат вазирлари ўртасида имзоланди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий чоршанба куни Тожикистон президентининг расмий таклифига биноан делегация бошчилигида мамлакатга ташриф буюрди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Теҳрондаги Меҳробод аеропортида Тожикистонга жўнаб кетишдан олдин ўзининг саёҳат режаларини тушунтириб, шундай деди: Тожикистонга сафар икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.