ноябр 13, 2023 10:14 Asia/Tashkent
  • Футбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Осиё кубогида Эрон ва Ўзбекистон клубларининг ўйини дуранг билан якунланди
    Футбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Осиё кубогида Эрон ва Ўзбекистон клубларининг ўйини дуранг билан якунланди

Эроннинг "Хотун бам" аёллар футбол жамоаси футбол бўйича аёллар клублари бўйича Осиё кубогидаги сўнгги мусобақасида Ўзбекистоннинг "Насаф Қарши" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва бу ўйин дуранг билан ўз ниҳоясига етди.

Эрон телералдиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча якшанбу куни соат 16:30 дақиқада  Эроннинг "Хотун бам" аёллар футбол жамоаси  ва  Ўзбекистонниг "Насаф Қарши" футбол клуби аёллар футболи бўйича Осиё кубоги доираисда тўқнаш келишди ва учрашув 2: 2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Эроннинг "Хотун бам" аёллар футбол жамоаси мазкур турнирнинг “B” гуруҳидан Австралиянинг Сидней, Жанубий Кореянинг “Hyundai Steel” ва Ўзбекистоннинг " Насаф Қарши" жамоалари билан ўйнади. Аммо Австралия клубига 3:0, Жанубий Корея аёллар жамоасига эса 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ёрлиқ