ноябр 13, 2023 14:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Шафо касалхонасига қилинган ҳужум халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши натижасидир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Шафо касалхонасига қилинган ҳужум халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши натижасидир

Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазо шаҳридаги Шафо касалхонаси суратлари қўлига олиб Ал Маъмадоний касалхонасига қилинган ҳужум олдида дунё сукут сақлаганида, сионистлар ўзида " жасорат" топиб Шафо касалхонасига ҳам ҳужум қилди деб айтди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  бугунги суҳбатида, сионистик режим Ғазо шаҳридаги Шафо касалхонасини тўлиқ қўршаб олди ва унга қарата ўқ узмоқда. Дунёнинг ҳамма жойларида шифохоналар ёнида огоҳлантирувчи белгилар ҳам мавжуд деб эслатди.

Канъоний ўз сўзларида сионистик режимга қарши туриш дунёнинг масъулиятидир. Бу режим эса АҚШ кўмагида халқаро майдонларда тил билан таърифлаб бўлмайдиган жиноятлар содир этмоқда деб  таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби умид қиламизки БМТ урушни тўхтатиш бўйича ўз бурчини бажаради деб ишора қилди.

У ўз нутқида АҚШ жамоатчилик фикрини бузиб кўрсатишга уринмоқда Эронга қарши асоссиз айбловларни давом эттирмоқда. Минтақадаги қаршилик гуруҳлари Эрондан буйруқ олмаслигини , ўз манфаталаридан келиб чиқиб ҳисоб-киотб қилишини кўп марта таъкидлаган деб баён этди.

Эрон мамлакати урушнинг авж олишидан хавотирини қайта-қайта изҳор қилган ҳамда АҚШнинг сионистик режимини қўллаб-қувватлаши  минтақада тарангликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини ҳам айтган. Фаластин блокадасини олиб ташлаш ва ҳарбийларни минтақадан олиб чиқиш урушнинг тарқалишининг олдини олиши мумкин ва бу бутунлай АҚШ ва сионистик режимнинг ҳатти-ҳаракатига боғлиқ деб қўшимча қилди Канъоний.

Канъоинй сўзларининг бошқа қисмида Ғазо бўлгасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ Эрон дипломатиясига  ойдинлик киритиб, 4 асосий устуворлик  Эроннинг устувор йўналишлари қаторидадир: Бу устувор йўнашилари эса  урушни тўхатиш ва сионистик режимнинг жиноят ҳаракатларига чек қўйиш, блокадани олиб ташлаш ва Ғазо қамалидаги халққа инсоний ёрдам жўнатиш ва бу режимнинг Фаластин халқини Ғазо шимолидан жанубга ва бошқа минтақаларга сиқиб чиқаришга қаратилган мажбурлов чораларига ҳам қарши чиқишдан иборат. Бу борада Миср билан маслаҳатлашувлар ҳам ўтказилди. Эрон ТИВ раҳбарининг мисрлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбати ва президентнинг мисрлик ҳамкасби билан суҳбатининг 3 босқичида ёрдам етказилиши  ва Рафаҳ ўтиш постини очилиши таъкидланган мавзулар қаторида бўлди деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби биз бу саъй-ҳаракатларни дипломатик соҳада жиддий равишда амалга ошираимз ва давом эттирамиз. Омма соҳасида ҳам Эрон халқининг турли табақалари Фаластин  халқининг ҳамроҳи ва тарафдори эканликларини ҳамда Ғазо халқига қарши олиб борётган урушга қараши эканликларини кўрсатдилар деб маълум қилди.

 Эрон мамлакати сионистик режимнинг дунёда маънавий харажатларини оширишга ҳаракат қилди. Ўз халқининг хоҳишига қарамай, бу режим билан бирга бўлган ва сулҳга тўсқинлик қилаётган ва ўт очишни тўхтатиш вақти ҳали келмаган деган иддаолар қилаётган ҳукуматлар учун албатта. Биз саъй -ҳаракатларимизни жиддий давом эттирамиз бу йўлни тўхтатмаймиз деб аниқлик киритди Каъоний.

Ёрлиқ