ноябр 13, 2023 22:21 Asia/Tashkent
  • 938 эронлик тадқиқотчи дунёнинг энг кўп мурожаа қилинувчи олимлар орасидан ўрин олди
    938 эронлик тадқиқотчи дунёнинг энг кўп мурожаа қилинувчи олимлар орасидан ўрин олди

Ислом олами фан ва технология иқтибос ва мониторинг институти (ИСС) раҳбари дунёдаги энг кўп иқтибос келтириладиган тадқиқотчилар орасида 938 нафар эронлик тадқиқотчи борлигини маълум қилди.

Эрон телералдиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Ислом олами фан ва технологиялари иқтибос ва мониторинг институти раҳбари Сейид Аҳмад Фазелзода шундай деди:Жорий йилда 938 нафар эронлик тадқиқотчи дунёнинг юқори бир фоизида энг кўп иқтибос келтирган тадқиқотчилар қаторига кирди. Бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ўсди.

Фазелзода қўшимча қилди:Асосий тадқиқот йўналишларига кўра, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида эронлик тадқиқотчиларнинг частотаси 33%, кўп тармоқли 23%, муҳандислик 20,5%, фундаментал фанлар 12%, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит 10%, гуманитар ва ижтимоий фанлар 1,7%. фоиз ҳисобланади

Айтиш жоизки, Ислом инқилоби ғалаба қозонгандан сўнг Эрон Ислом Республикаси турли соҳаларда, жумладан, илм-фан соҳасида ҳам сезиларли ютуқларга эришди.

Илмий ва технологик тараққиёт Эронни Ғарбий Осиё минтақасида етакчига айлантирди. Дунёда ғарбнинг ҳукмрон давлатлари Эроннинг барча санксиялар ва душманликларга қарамай, жадаллик билан ривожланиб бораётганига ишонишди.

Айтиш жоизки, жаҳон илм-фанининг 2 фоизи Эронда ишлаб чиқарилади.

Ёрлиқ