ноябр 18, 2023 14:42 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи сионистик режим жиноятларига қарши кенг қамровли кўча- намойишлар ўтказдилар
    Эрон халқи сионистик режим жиноятларига қарши кенг қамровли кўча- намойишлар ўтказдилар

Эрон халқи бутун мамлакат бўйлаб Ғазо бўлгасида давом этаётган сионистларнинг жиноятларни- болаларни қирғин этиши, уруш жиноятлари, геноцид, террорчилиги ҳамда инсон фалокатини қоралаб, Фаластин мазлум халқини қўллаб-қувватлашда кенг қамровли кўча намойишлар ўтказдилар.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг халқи бутун мамлакат бўйлаб юриш уюштириб Ғазо бўлгаси шаҳидларининг оналарига ҳамдардлик билдириб  сионистик  режимнинг ёвузларидан ғазаб ва нафатини изҳор этиб,  халқаро ҳамжамиятдан ёвуз сионистик режимнинг инсонларни оммавий қирғин қилишини тўхтатиши ҳамда Ғазо бўлгасида яраланган фаластинликлар билан жиддий шуғулланишини сўрадилар.

Эслатиб ўтамиз бугун Эрон бўйлаб шаҳар ва  қишлоқлар аҳолиси катта ва эпик бир йиғилиши ва кўча намойишларида  ёвуз сионистик режимниг фаластинлик болаларни Ғазо бўлгасида оммавий қирғин этаётганини кескин қоралаб,  бу босқинчи режим жиноятларини зудлик билан тўхтатишга урғу бердилар.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг мусулмон халқи  сионистик режимга қарши турли шиорларини эълон қилиб,  Ғазо шифохоналарини бомбардимон этилиши ва фаластинлик болаларнинг  шафқатсизларча шаҳид қилинишини қоралади.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим армиясининг Ғазо бўлгасига 7-октябрь бошлаган ва шу кунгача давом этаётган йиртқичларча ҳужумлари натижасида  шаҳид бўлган фаластинликлар сони 12 мингга яқинлашган.

Уруш жараёнида ҳозиргача 29 минг 800 фаластинликлар жароҳат олган аъзо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларидага биноан ва уларнинг 70 фоизи  болалар ва аёллардир.

Ёрлиқ