ноябр 24, 2023 16:27 Asia/Tashkent
  • Эрон мудофаа вазири: Сионистик режим бутунлай “йўқ қилинади”
    Эрон мудофаа вазири: Сионистик режим бутунлай “йўқ қилинади”

Эрон қуролли кучлари мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазири шундай деди:Минтақа аҳли сионистик режим бутунлай ағдарилиб, Ғарбий Осиё минтақасига ҳақиқий хавфсизлик қайтишига гувоҳ бўлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири,  генерал Муҳаммад Ризо Қораи Оштиёний қўшимча қилди:"Ал-Ақсо тўфони" операцияси Исроил режим тизимининг турли ўлчовларда, жумладан, сиёсий, ҳарбий ва бошқа соҳаларда расман парчаланишига сабаб бўлди.

Эрон Мудофаа вазири турли давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги кенг кўламли босимлари туфайли сионистик режим ва унинг тарафдорлари ниҳоят ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга мажбур бўлганини билдирди ва шундай деди:Америкаликлар бу режимнинг бутунлай қулаши хавфини жиддий ҳис қилишди. Шунинг учун улар бу режимни қўллаб-қувватладилар ва баъзи Европа давлатлари уларга ҳамроҳлик қилдилар.

Оштиёний қўшимча қилди:Америка ва баъзи Европа давлатларининг минтақада бўлиши бутун минтақанинг, жумладан, минтақанинг инқилобий халқи ва қаршилик ҳаракатининг реаксиясига сабаб бўлади, чунки бу минтақа нозик минтақадир. Энергия узатиш линиялари келиб чиқадиган ва жаҳон иқтисодиёти унга боғлиқ бўлган ушбу минтақа ҳақида дунёнинг фикри бор.

Ниҳоят, Сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши тахминан 50 кун давом этган урушидан сўнг, тўрт кунлик вақтинчалик оташкесим ўрнатилди.

Бу сулҳ маҳаллий вақт билан пайшанба куни соат 10 да амалга оширилиши керак эди, бироқ техник ва логистика муаммолари туфайли Ғазо секторида шу жума кунидан (24 ноябр) бир кунга кечиктирилиши билан амалга оширилди.

4 кунлик оташкесимга кўра, ҳар икки томоннинг ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлари тўхтатилиши керак.

Шунингдек, ҳар бир сионист маҳбус учун 3 нафар фаластинлик аёл ва болани озод қилиш ва Ғазо секторидаги барча ҳудудларга ҳар куни 200 юк машинаси озиқ-овқат ва тиббий жиҳозлар жўнатиш кўзда тутилган.

Ёрлиқ