ноябр 24, 2023 13:15 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Ал-Ақса тўфони операциясининг оқибатлари дунёни ларзага солди
    Амир Абдуллоҳиён: Ал-Ақса тўфони операциясининг оқибатлари дунёни ларзага солди

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳония билан учрашувда Фаластин миллати ва Ғазонинг сабрли ва мужоҳид халқининг барқарорлиги, қаршилиги ва ғалабасини яна бир бор табриклаб. айтди:Ал-Ақса тўфони операциясининг оқибатлари дунёни ларзага келтирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда шундай деди:Фаластин халқининг Ғазо секторидаги инсоний йўқотишлари жуда катта, аччиқ ва бахтсиз бўлса-да, Фаластин халқининг ғалабаси ва ютуғининг ўлчовлари анча катта бўлди ва турли ўлчамдаги стратегик мувозанатларни Фаластин фойдасига ва зўравон, босқинчи ва жиноятчи сионистик режимнинг зарарига ўзгартирди.

Эрон ташқи ишлар вазири сионист режимнинг мағлубиятга учраган Бош вазирининг Ғазога ҳужумдан мақсад Хамасни йўқ қилиш деган дастлабки даъвосига тўхталиб, шундай деди:Бир ярим ойдан кўпроқ давом этган тажовуз ва шафқатсиз уруш, ўн минглаб Фаластин фуқароларининг ўлими ва жароҳатланишига қарамай, Америка ва Исроил режими ҳарбий соҳада ҳеч қандай натижага эриша олмади ва ўт очишни тўхтатиш ва ўзларининг асирларини озод қилиш. учун Ҳамас билан билвосита музокара қилишга мажбур бўлди.

У ҳар кимнинг баҳоси сионистик режим ва Америка режимларининг жанг майдонида ҳеч нарса қўлга киритмагани эканлигига эътибор қаратиб, қўшимча қилди:Улар ўзларининг сиёсий лойиҳалари билан соҳада ва ҳарбий йўл билан эриша олмаган нарсага эришишга интилишмоқда ва бу ҳам албатта татбиқини топиб бўлмайдиган орзу. Ҳамас ҳаракати ва Фаластин қаршилик гуруҳларининг қаршилик дипломатияси бу сиёсий ҳаракатлар ва режаларни зарарсизлантиради ва самарасиз қилади.

Амир Абдуллоҳиён, қаршилик гуруҳлари ва Ғазо халқининг жиноятчи сионистик режимнинг Ғазога 47 кунлик шафқатсиз тажовузига қарши кўрсатган шарафли ва жасоратли қаршиликларини олқишлаб, Эрон Ислом Республикасининг Фаластин халқ ва Фаластин қаршилигини сиёсий ва халқаро соҳаларда қўллаб-қувватлашда давом этишдаги қатъий қарорини таъкидлади.

Ҳамас сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳония ҳам Эрон раҳбарияти, президенти, ҳукумати ва Эрон халқининг қатъий қўллаб-қувватлаши ҳамда ташқи ишлар вазирининг Фаластин масаласи ва унинг халқига, айниқса Ғазога қарши давом этаётган уруш пайтидагаги фаол дипломатик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва Ғазодаги сўнгги қаршилик ва кураш ҳолати ва вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишувининг ўлчамларини тушунтирди.

Шунингдек, у Ливан, Яман, Ироқ ва Суриядаги қаршилик ҳаракатларини жиҳодчиларнинг Ғазодаги биродарлар ва опа-сингилларини қўллаб-қувватлашини шарафли  ва сионистик режим ва Америкага аниқ хабари бор, деб таърифлади.

Вақтинчалик оташкесимнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашда Эрон Ислом Республикасининг саъй-ҳаракатлари ва махсус кўмагига миннатдорчилик билдириб, Ҳония қўшимча қилди:Бу сиёсий ғалаба бўлиб, жанг майдонидаги қаршиликларнинг ғалабаси асосида эришилган ва душман аёллар, болалар ва фуқароларни ўлдириш, уйларини вайрон қилишдан бошқа мақсадларига эриша олмади. Биз сионист душман устидан тўлиқ ғалаба қозонишда Аллоҳнинг ишончли ёрдамига ва ғалабасига ишонамиз.

Ёрлиқ