Эрон ТИВ раҳбари ва Ҳизбуллоҳ Бош котиби минтақавий ўзгаришлар бўйича маслаҳатлашув ўтказди
(last modified Thu, 23 Nov 2023 12:37:37 GMT )
ноябр 23, 2023 17:37 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ва Ҳизбуллоҳ Бош котиби минтақавий ўзгаришлар бўйича маслаҳатлашув ўтказди
    Эрон ТИВ раҳбари ва Ҳизбуллоҳ Бош котиби минтақавий ўзгаришлар бўйича маслаҳатлашув ўтказди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ учрашганида минтақадаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.

Эроннинг ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Ливандаги ўз маслаҳатлашуви давомида, Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ва Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби учрашувида Фаластин, Ливан ва минтақа билан боғлиқ сўнгги воқеа-ҳодисалар ва ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз кеча -чоршанба куни Бейрутга ташриф буюрган Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Ливан парламенти раиси, Фаластин қаршилик гуруҳларнинг етакчилари ҳамда Ливан Бош вазири билан учрашди.

Эрон Ислом Республикасининг Бейрутдаги элчиси Мужтабо Амоний ҳам Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳни учрашуви хусусида ижтимоий саҳифасида,  учрашувда Фаластин, Ливан ва минтақадаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда воқеалар ривожига оид имкониятлар, сионистик режимнинг Ғазога босқинчиликни тўхтатиш учун қилинган саъй-ҳаракатлар шунингдек бу тарихий ва тақдирли воқеада ҳар кишининг масъулияти ҳақида суҳбатлашдилар деб ёзди.