Эроннинг турли бурчакларидан келган минглаб басиж аъзолари Инқилоб Раҳбари билан учрашдилар
Эрон Ислом республикасининг турли бурчакларидан келган минглаб басиж аъзолари Ислом Инқилоби олий раҳнамоси қабулида бўлдилар.
Бугун чоршанба куни, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ номидаги Ҳусенияда Эроннинг турли бурчакларидан келган басиж /кўнгиллилар/ аъзолари Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий билан учрашдилар.
Инқилоби раҳбари бу учрашуда Ал-Ақсо тўфонининг тарихий воқеасини сиоинсти крежимга қарши ва АҚШдан айрилишнинг ёндашуви деб атадилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий басижлар билан йиғилишда шунингдек Ал-Ақсо тўфони операцияси АҚШнинг минтақадаги сиёсатлари жадвалини бузишга муваффақ бўлди ва Худо хоҳласа, бу жадвални ўчириб ташлайди деб маълум қилдилар.
У киши ўз сўзларида сионистик режимнинг Ғазо аҳлига қарши жиноятда қилган ваҳший ва шафқатсиз ҳаракати нафқат бу режимнинг ўз обрўсини, АҚШ обрўсини ва машҳур Европа давлатларининг обрўсини, балки Ғарб цивилизацияси ва обрўсини ҳам нобуд қилди деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий Ғарбдаги маданият ва цивилизация ҳам фосфорли бомбалар билан 5 минг болани шаҳид қилганидан кейин айрим Ғарб режимларини сионистик режим ўзини ҳимоя қилмоқда деган сўзларида яққол намоён бўлганини таъкидлаб, бу ўзини ҳимоя қилишми? Ғарб маданияти бу; Бу ҳолатда Ғарб маданияти обрўсизлантирилди деб айтдилар.
Учрашувга оид қўшимча хабарлар Олий раҳбар девони ахборот базасидан олинганидан кейин нашр этилади.