Амир Абдуллоҳиён : БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластин халқи олдидаги мажбуриятларини бажара олмади
Эрон ТИВ раҳбари БМТ хусусан бу ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши шу пайтгача Фаластин масаласига нисбатан ҳуқуқий ва маънавий масъулиятларини бажара олмагани ва ушбу мувафақиятсизликка АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаётгани сабабдир деб айтди.
БМТнинг кечанги йиғилишида нутқ сўзлаши кутилган Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг ўз вақтида виза бермаслиги сабаб эронлик делегация билан тбу йиғилишда иштирок эта олмади.
Эрон Ислом республикасининг Нью-йорк шаҳридаги БМТдаги ваикли томондан БМТда рўйхатга олиниши учун бу ташкилотга юборилган ва ОАВга тақдим этилган Амир Абдуллоҳиён мактуби матнида қуйидагича келтирилган:
Халқаро ҳамжаит БМТ Хавфсизлик кенгашини сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида мазлум фаластинилкларга қарши ваҳшиёна ва ғаразли ҳужумларидан сўнг дарҳол чора кўриши ва бегуноҳ одамларни қурбон бўлишини олдини олишни кутиб турганди.
Босқинчи сионистик режимнинг дунёнинг энг зич аҳоли жойлашган ҳудудларидан бири ҳисобланган ва сўнгги 17 йил ичида тўлиқ қамалда бўлган Ғазога бостириб кириши ва минглаб бегуноҳ одамларни оммавий қирғин қилишини ким яшира олади? Бу жиноятда шаҳид бўлганларнинг 70 фоизидан ортиғини аёллар ва болалар ташкил этади бу халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид эмасми? деб қўшимча қилинган Абдуллоҳиён мактуби матнида.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, сионистие режимнинг Ғазо секторига 50 кунлик ҳужуми давомида тинч аҳоли шаҳид бўлишининг шиддати ва ҳажми мисли кўрилмагандир. Биргина Ғазода шаҳид бўлган болалар ва аёллар сони бутун дунё бўйлаб турли тўқнашувларда жумладан Украинадаги можароларда ҳалок бўлган аёллар ва болаларнинг умумий сонидан кўпроқдир.Ирқчи сионистик режимнинг репресси ва одам ўлдириш машинаси Ғарбий соҳилда ҳам бир вақтнинг ўзида ва айни икки ойлик даврида 3 минг 100 кишидан ортиқни шаҳид қилиб юзлаб кишиларни ярадор этган. деб эълон қилди.