Каньоний: сионист қонхўрлар Америка қўллаб-қувватлаши остида Ғазо қатлиомининг янги босқичини бошладилар
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби деди: сионист қонхўрлар 15 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдиргандан сўнг, Америка ҳукуматининг давомли дастаклари соясида Ғазода янги қатлиомларни бошладилар.
Сионист режим ва Ҳамас Қатар воситачилигида 4 кунлик оташкесимга келишиб олдилар, бу келишув тахминан 50 кун давом этган урушдан сўнг ўтган жума куни бошланган ва икки марта икки кун ва бир кунга узайтирилди.
Бу келишувнинг асосий мавзуси асирларни алмашиш ва Ғазога гуманитар ёрдам жўнатиш эди.
Бугун сионист режим ўт очишни тўхтатиш келишувини бузган ҳолда Ғазога қарши янги ҳужумларни бошлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен босиб олинган ҳудудлардан жўнаб кетишидан бир неча дақиқа олдин ўт очишни тўхтатиш келишувининг бузилиши ва сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳарбий тажовузи қайта бошланганига ишора қилиб ёзди:Яна тинч аҳоли, болалар ва аёллар сионистик режимнинг жиноий ҳужумларининг асосий қурбонларидир.
Канани қўшимча қилди:Дунё давлатлари ва ҳукуматларнинг мутлақ кўпчилиги ўт очишни тўхтатиш режимининг давом этиши ва сионистик режим ҳужумларининг тўлиқ тўхтатилишини талаб қилмоқда. Аммо жиноятчи ва болаларни ўлдираётган сионистлар тузатиб бўлмас мағлубиятнинг ўрнини тўлдиришдек бемаъни хаёлда тинч аҳоли, болалар ва аёлларни ўлдириш орқали ғалаба қозонмоқчи.
Эрон дипломатик тизими матбуот котиби таъкидлади:Шубҳасиз, Фаластин халқига қарши давомли тажовуз ва қатлиом учун сиёсий ва ҳуқуқий жавобгарлик, сионистик режим жиноятчиларидан ташқари, Америка ҳукумати ва бу апартеид режимини қўллаб-қувватловчи бир неча ҳукуматлар зиммасига тушади.