Эрон ТИВ матбуот котиби: АҚШ билан келишувда зарурий кафолатларни олдик
Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ Конгрессининг Эрн Ислом Ресрубликасининг Қатардаги пулларини блокировка қилишга уринишини таъкидлаб, биз АҚШ билан келишувда керакли кафолатларни олдик деб айтди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий АҚШ ҳукумати Эрон билан келишув бўйича ўз мажбуриятларига амал қилиши керак ва бу борада биз зарур кафолатларни одлдик, чунки АҚШ ишончли эмаслигини кўрсатган. Бу манбалар Эрон ҳукуматида мавжуд эди ва биз улардан эҳтиёжларимизга қараб фойдаланишимиз мумкин деб таъкидлади.
Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби ҳафталик матбуот анжуманида АҚШнинг сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши уруш жиноятларда тутган ўрнига тўхталиб, АҚШнинг сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши уруш жиноятларида бевосита ва инкор этиб бўлмас роли бор ва бу жуда аниқ деб қўшимча қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида сионистик режимнинг янги ҳужумлари АҚШ мудофаа вазири сионистик режимнинг уруш кабинети хонасида бўлганида бошланди ва бу масала эса АҚШнинг бевосита ролини кўрсатмоқда. АҚШ сионистик режимга янг қурол ва жиҳозлар бериб жиноятларни давом эттириш учун бу режимнинг қўлларини тўлдирмоқда деб аниқлик киритди.
Носир Канъоний шунингдек Эрон Ислом республикаси Фаластинни қўллаб-қувватлашни асосий ва инсонпарварлик тамойили ҳамда муҳим устувор вазифаси сифатида билади. Бу мавзу эса барча ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар хусусан бугун АҚШ гарови бўлган БМТ учун ҳам асосий тамойил бўлиши керак еаган маънода деб эслатди.
Эрон ТИВ матбуот котиби, бу анжуманда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар дунёда хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш учун етарли имкониятларга эга эмаслигини кўрсатади ва АҚШ БМТга мезбонлик қилиши ва эга бўлган кучини суиистеъмол қилмоқда деб эълон қилди.