Эрон ТИВ матбуот котиби: қаршилик гуруҳлар биздан буйруқ олмайди
(last modified Tue, 05 Dec 2023 14:14:44 GMT )
декабр 05, 2023 19:14 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: қаршилик гуруҳлар биздан буйруқ олмайди
    Эрон ТИВ матбуот котиби: қаршилик гуруҳлар биздан буйруқ олмайди

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъонеий Лондон расмийларининг Эроннинг Қизил денгизда уюштирилган ҳужумлар билан алоқаси борлиги ҳақидаги даъволарини рад этиб қаршилик гуруҳлари Теҳрон ҳукуматидан буйруқ олмайди деб маълум қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши асоссиз иддаолар ҳамда сионистик режимнинг минтақада қаршилик кучларининг ҳужумлари хусусидаги даъволари ортидан  бу маротаба Британия ҳукумати Қизил денгиздаги ҳужумлар юзасидан Эронни асоссиз айблашга уринди, ммо Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам бундай даъволарга муносабат билдирди.

Бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний  Лондон ҳукуматининг Эроннинг Қизил денгизда уюштирилган ҳужумларда алоқадорлиги ҳақидаги асоссиз айбловларини рад этиб, бу иддаоларни аниқ сиёсий мақсадларга эга эканлигига ишора қилиб бу даъворлар Британия ҳукумати расмийларининг минтақа ўзгаришига қаратилган саъй-ҳаракатларини кўрсатиб уларга уччинчи томонларнинг жумладан болаларни ўлдираётган сионистик режимнинг имтиёзлари таъсида эканлигини кўрсатади деб эъдлон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида,  айрим Британия расмийларининг минтақавий ва халқаро тинчлик ва барқарорликка таҳдид бўлган  ноконструктив баёнотлар ва ҳаракатларни қоралаб,  минтақадаги қаршилик гуруҳлари Эрон  Ислом  Республикасидан  болаларни ўлдираётган  сионистик  режимнинг уруш жиноятлари ва геноцидларигша қраш туриш ва уларга жавоб бериш буйруғини  олмаган деб аниқлик киритди.

Носир Канъоний Чофий Британия расмийларига хитобан  асоссиз айбловлар ўрнига босқинчи сионистик режимнинг жиноятларини қоралаб, саъй-ҳаракатларини бу режимнинг Фаластин фуқаролари, аёллар ва болаларга қарши уруш жиноятларини тўхтатиш ва халқаро қоидалар ва мажбуриятлар асосида инсонпарварлик ёрдами  етказилишини осонлаштириш учун сарфлашларига маслаҳат берди.