декабр 06, 2023 14:26 Asia/Tashkent
  • Шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний делоси бўйича АҚШ 50 миллиард товон тўлашга ҳукм қилинди
    Шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний делоси бўйича АҚШ 50 миллиард товон тўлашга ҳукм қилинди

Теҳрон шаҳри халқаро муносабатлар судининг 55-бўлими генерал шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг шаҳидлиги бўйича содир этилган жиноятлар сабабли АҚШ ҳукумати ва бу давлатлардаги 41 бошқа жисмоний ва юридик шахслар 49 миллиард 770 миллион доллар тўлашга ҳукм қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

ИРНА  ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасиниг турли бурчакларидан келган эронликлар томонмдан 3318 та даъво аризаси генерал Ҳож Қосим Сулаймонининг шаҳид бўлиши муносабати билан моддий, маънавий ва жазо товон тўлаш даъвоси бўйича иш суди Теҳрон бош ва юридик судининг 55-бўлимида /халқаро даъволарни кўриб чиқувчи бўлим/ кўриб чиқилди. 3 марта  очиқ эшитувлар ўтказилгач суд бу дело бўйича АҚШ ҳукуматини қораловчи ҳукм чиқарди.  Мазкур дело Эрон Ислом Республикасининг турли вилоятларидан келиб тушган 114 та тоифадаги ҳуқуқий ишларни ўз ичига олади.

Шу асосда Халқаро алоқалар бўйича суднинг 55-бўлими, АҚШнинг террорчилик ҳаракатларига қарши курашни кучайтириш тўғрисидаги қонун ва ҳукуматни АҚШнинг Эрон ва эронликарга қарши ҳаракатлари ва жиноятлари натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги қонунга асосан генерал Ҳож Қосим Сулаймоний террори оқибатида юзага келган моддий ва маънавий /маънавий-психологик/ мувофиқ равишда текширув ўтказилди ва АҚШ ҳукумат ва бу ишда аралашганларни ҳукм қилди.

Ёрлиқ