Амир Абдуллоҳиён ва Фаластин қаршилик етакичлари Ғазодаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилдилар
(last modified Sat, 09 Dec 2023 07:54:45 GMT )
декабр 09, 2023 12:54 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён ва Фаластин қаршилик етакичлари Ғазодаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилдилар
    Амир Абдуллоҳиён ва Фаластин қаршилик етакичлари Ғазодаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилдилар

Эрон ТИВ раҳбари ва Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати бош котиби кеча телефон суҳбатида Фаластиндаги сўнги ўзгаришларини муҳокама қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдулоҳиён телефон орқали бу суҳбатда,  Фаластин Исломий Жиод ҳаракаит бош котиби Зиёд Нахолага араб, ислом ва Эрон Ислом Республикасининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган  сўнги дипломатик ҳаракатлар жумладан Эрон ва Россия президентларини Москвадаги  музокаралар ҳақида маълумот берди. Абдуллоҳиён шунингдек сионинстик режимнинг  ҳарбий жиноятларини тўхтатиш учун халқаро ҳамжамият ва масъул халқаро институтларнинг зудлик билан ва самарали ҳаракат қилиши зарулигини таъкидлади.

Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби бу суҳбатда ислом -араб мамлакатлари саъй -ҳаракатлари ва Эрон Ислом Республикаси ҳаракатларига миннатдорчилик билдириб сўнгги ўзгаришлар ва Фаластин қаршилик гуруҳларининг сионистик режимнинг ваҳшиёна ҳужумларга қарши туриш ва Ғазо халқини ҳимоя қилишгатўлиқ тайёрлиги ҳақида ҳисобот берди.

Бундан ташқари Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  кеча оқшоми Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОС сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания билан телефон суҳбатларида  Фаластиндаги сўнгги сиёсий ва майдон ўзгаришлари ҳамда сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига шафқатсиз ҳужуми давом этиши хусусида гаплашдилар.