декабр 13, 2023 20:14 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Женевада Саудия Арабистони, Қувайт ва Иордания ТИВ раҳбарлари билан учрашди
    Эрон ТИВ раҳбари Женевада Саудия Арабистони, Қувайт ва Иордания ТИВ раҳбарлари билан учрашди

Женевага сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Саудия Арабистони, Иордания ва Қувайт ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, мулоқот қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Фархон учрашувида қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Амир Абдуллоҳиён иордланиялик ҳамкасби Эйман Ассафадий билан учрашиб, Иордания ҳукуматининг Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва урушни тўхтатиш, ўт очишни тўхташи ва фаластинликлар геноцидига чек қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қадрла, Эроннинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва урушни тўхтатиш борасидаги  саъй- ҳаракатларини тушунтирди. У шунингдек сионистик режимнинг ҳужумлари ва Ғазо секторига инсонпарвалик ёрдамини юборилишини таъкидлаб  сионистик режим ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш учну икки томонлама ва кўп томонлама  биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини қўшимча қилди.

Учрашувда Иордания ТИВ раҳбари ҳам Фаластин ва Ғазо бўлгасидаги ўзгаришларга ишора қилиб Ғазода озиқ-овқат ва дори-дармон етишмаслиги ҳамда жойлар ва шифохоналарнинг вайрон бўлганидан афсусда эканлигини билдирди. У ўз сўзларида босқинчилик тугаши ва Фаластин халқининг мустақил мамлакатида эришган ютуқлардан ташқари тинчлик ўрнатилмайди деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Женевада Қувайт ТИВ раҳбари  Солим Абдуллоҳ Аж-Жобир Ас -Сабаҳ билан учрашувида АҚШнинг сионистик режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига тўхталиб АҚШ минтақадаги бошқаларга тез-тез вазминлик ҳақидаги мурожаат юборишига қарамай аслида Ғазо бўлгасига қаршии урушнинг бир томони бўлиб сионистик режимни қўллаб-қувватлаш учун барча ресурсларни ишга солмоқда деб эълон қилди.

Қувайт ТИВ раҳбари Солим Абдулоҳ Аж-Жобир Ас-Сабаҳ ҳам бу учршувда Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Фаластин ҳудудида Фаластин давлатини барпо этиш борасидаги  позициясини Қувайт мамлакатининг қатъий ва ўзгармас позицияси эканлигига тўхталиб Қувайт ҳукуматининг Ғазо бўлгасига гуманитар ёрдам жўнатиш борасидаги ҳаракатлари давом эттирилишини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари кеча ҳам тунислик ҳамкасби Набил Аммор ва ливанлик ҳамкасби Абдуллоҳ Буҳабиб билан ҳам мулоқот қилганди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Женевада турли мамлакталарнинг ТИВ раҳбарлари жумладан арабий ва исломий  мамлакталари дипломатик етакчилари иштирокида   " Босқин остидаги Фаластин ҳудудларидаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи,  инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси ва халқаро гуманитар ҳуқуқлар" мавзусидаги  олий даражадаги вазирлар йиғилишида  Эрон ҳукуматининг Фаластин инқирози ҳолати ва сионистик  режимнинг ваҳшиёна ва жиноий ҳужумларини давом этиши натажисида Ғазо сектори ва Ғарибй соҳилдаги ҳалокатли  гуманитар шароитлар ҳақидаги қаришлаини  изоҳлаб берди.

Ёрлиқ