Эрон президенти: Эрон ва Кувайт ўртасидаги муносабатларни янада яхшиланишига умид қиламиз
Кеча Эрон презинденти Кувайтнинг янги тайинланган амири билан телефон орқали суҳбатида, Кувайтнинг янги амири даврида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада яхшиланишига умид билдирди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий кеча кечқурун Кувайтнинг янги амири шайх Машъал Аж-Жобир- Ас-Сабаҳ билан телефон орқали суҳбатида, Кувайтнинг собиқ амиринининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, Шайх Аҳмад -Аж-Жобир Ас-Сабаҳни бу мамлакатнинг янги амири лавозимигша эришгани билан табриклаб, Эрон Ислом Республикасининг қўшни давлатлари билан алоқаларни кучайтириш ва кенгайтириш сиёсатини эслатиб, Кувайтниг янги амири даврида Эроннинг дўст, қўшни ва мусулмон давлати Кувайт билан алоқаларни янада яхшиланиши ва кенгайиб боришига уимд қилди
Иброҳим Раисий қўшниларнинг ҳамжиҳатлиги, ҳамкорлиги ва сенарияси минтақа муаммоларининг ягона ечими ва жамоавий манфаатлар берилишига тўхталиб хорижликларнинг минтақа чики ишларига аралашувини муаммоли эканлигини ҳам эслатиб ўтди.
Эрон президенти шунингдек Кувайт ҳукуматини Фаластин халқи ҳақ -ҳуқуқларини қўллаб -қувватлашишини қадрлаб, сохта ва босқинчи сионистик режим билан муносбатларни нормаллашатиришга қарши чиқиб, Эрон Ислом республикаси Фаластин халқининг ҳуқуқларага эришиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр деб изоҳлади.
Эрон ва Кувайт давлат етакчиларининг телефон орқали суҳбатларида, Кувайтнинг янги амири шайх Машъал Аҳмад Аж-Жобир-Ас-Сабаҳ ҳам Иброҳим Раисийнинг Кувайт ҳукумати ва халқига ҳамдардлиг билдиргани учун миннатдорчилик бирдириб Эронни Кувайт учун ишончли дўст эканлиги ҳамда бу мамлакат равнақи ва тараққиётига самарили ҳамкор бўлганини эълон қилди.
Кувайт амири сўзларининг бошқа қисмида Кувайт ҳукумати минтақадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиши ва жамоавий манфаатларини рўёбга чиқариш учун минтақавий ҳамкорлик самарали ечимдир деган ақидага эга бўлганини баён этар экан, Кувайт ҳукумати ва халқининг позицияларини Фаластин халқи ҳуқуқларини рўёбга чиқариш йўлида қатъий ва ўзгармас деб ҳисоблади .
У ўз сўзларида минтақа халқларнинг ҳамкорлиги билан барча муаммолар тезроқ ҳал этиши ҳамда бутун минтақада тинчлик, барқаорлик ва хавфсизлик ўрнатилишига умид қилди.