Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Теҳронга келди
Афғонистонда ҳокимият тепасига келган Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Мутаққий бугун эрталаб Эронга келди.
Афғонистодаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ матбуот котиби Зиёаҳмад Такал ўз сўзларида Мавлавий Амирхон Мутаққийнинг Теҳронга бугунги сафарини тасдиқлаб, Толибон ТИВ раҳбари Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён таклифига асосан ва ҳам " Фаластин бўйича олий даражадаги сиёсий маслаҳатлашув" йиғилишида қатнашиш мақсадида Теҳронга борган делегацияни раҳбарлик қилмоқда деб эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигнининг хабар қилишича, мазкур йиғилиш Эрон Ислом Республикаси ташаббуси билан Фаластин халқи ва уларнинг минтақавий ва халқаро хавфсизлигини таъминлаш борасида турли давлатлар расмийлари иштирокида Теҳронда бўлиб ўтади.