декабр 23, 2023 16:02 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий мамлакатнинг Кирмон ва Хузистон вилоятлари аҳолисининг қизғин учрашувида келаси -2024-йил 1-март куни ўтказилиши кутилаётган сайловларни жуда муҳим, ҳал қилувчи, муаммоларнинг ечими ва ўзгаришлар учун замин деб атадилар.

Ислом Инқилоби раҳнамоси ахборот базасининг хабар қилишича,  бугунги учрашувда Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ хомний Эрон Ислом респиксидаги сайлов тамойилиши ва мантиқининг аҳамиятни туншунтириб республикачилик ҳам, исломий тизим ҳам сайловларга боғлиқ, зероки мамлакат бошқарувида республикачилик ва халқ суверенитетини амалга оширишнинг сайлов ўтказишдан бошқа йўли йўқ деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоби раҳбари " сайловларнинг йўқлигини диктатура ўрнатишни ёки тарбтибсизлик, ишончсизлик ва нотинчлик сабаби эканлиига ишора қилиб, турли йўллар билан одамларни сайловда қатнашишдан қайтараётган кимсаларни танқид қилиб, сайлов халқнинг миллий суверенитетини таъминлайдиган ягона, тўғри ва аниқ йўлидир деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  ўз нутқида, Ғазо секторининг халқаро ва исломий масаласига тўхталиб, бу ҳодиса икки жиҳатддан ўзига хосдир,  сионистлар тарафидан ҳам чунки бундай ваҳшийлик, жиноятчилик, қонхўрлик, болаларни қатл этиш, ёвузлик, шафқатсизлик, беморлар ва касалхоналарни бомбардин этиш,  ҳеч қачон кузатилмаган ҳамда Фаластин халқи ва қаршилик кучлар томонидан ҳам бундай сабр -тоқат қаршилик ва душманни ақлдан оздириш мисли кўрилмаган деб эълон қилдилар.

У киши бу учрашувда гарчи бу одамларга /Ғазо аҳолиси/ сув, озиқ-овқат, дори -дармон ва ёқилғи етишмаса-да, улар тоғдек тик туришмоқда, таслим бўлмаслик уларни ғалабага олиб келади, зероки Алооҳ  сабрли кишилар билан. Ғалаб белгиларини бугун кўриш мумкин деб  қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари шунингдек сионистик режимнинг техника ва имкониятлари кўп бўлишига қарамай, унинг ожизлигини ушбу ноёб қарама-қаршиликнинг бошқа муҳим жиҳатларидан эканлигини айтиб, сионистик режимнинг бу воқеадаги муваффақиятсизлиги ҳам АҚШнинг муқаффақиятсизлигидир. Бугун бутун дунёда ҳеч ким босқинчи сионисти крежим билан АҚШ ва Британия ўртасида фарқ қўймайди ва уларнинг бир позицияда бўлгани барчага маълум деб баён этдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  сўзлариниг бошқа қисмида, БМТ Хавфсизлик Кенашини ўт очишни тўхтатиш ва ҳужумлар ва бомбардимонларни олдини олиш бўйича бир қанча резолюцияларга вето қўйишдаги АҚШ режимининг уятсиз ҳаракати эса уни сионистик режим билан болалар, аёллар, қариялар, касаллар ва бошқа ҳимоясиз инсонларни оммавий қирғин қилишда шериклик қилаётганинининг далили эканлигини таъкидлаб, қаршилик кучларига ёрдам бериш ҳар бир инсоннинг бурчидир, сионисти крежимга ёрдам бериш эса жиноят ва хиёнатдир деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  Ғазо аҳолисига сув етиб боришига тўсқинлик қилаётган сионистик режимга мол, нефт ва ёқилғи етиб боришига йўл қўймасликни ҳукуматларнинг биринчи бурчи сифатида эканлигига ишора қилиб,   бугун бутун дунёнинг виждони азобланмоқда.  АҚШ ва Европада халқ кўчаларга чиқмоқда  ва уларнинг баъзи сиёсий арбоблари,  университетлари раҳбарлари ҳамда уларнинг олимлари ҳукуматларининг сионистик режимини қўллаб-қувватланаётганига норозилик билдиришмоқда. Аммо айрим ҳукуматлар шафқатсиз сионист режимга ёрдам беришда давом этмоқда деб эслатдилар.

Тўғри ва ҳақ жабҳани ғалаба қозониши шунингдек зўравон ва босқинчи  сионистик режимни йўқ бўлишига шубҳа йўқ. Умид қиламизки сиз ёшлар бу аниқ келажакни ўз кўзларингиз билан кўрасиз,  деб хулоса қилдилар Ислом Инқилоби раҳбари.

Ёрлиқ