Эрон ва Толибон вакиллари афғонистонлик муҳожирлар муаммоларини ҳал қилиш механизмларини амалга оширмоқчи
(last modified Sun, 24 Dec 2023 11:50:18 GMT )
декабр 24, 2023 16:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Толибон вакиллари афғонистонлик муҳожирлар муаммоларини ҳал қилиш механизмларини амалга оширмоқчи
    Эрон ва Толибон вакиллари афғонистонлик муҳожирлар муаммоларини ҳал қилиш механизмларини амалга оширмоқчи

Эрон президентининг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили ва Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Афғонистон муҳожирлари муаммоларини ҳал қилиш механизмларини татбиқ этишга урғу бердилар.

Теҳронда бўлиб ўтган Фаластин мавзуси бўйича халқаро конференцияда қатнашиш мақсадида Эронга келган Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий бугун Эрон Ислом республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ва Толибон расмийлари учрашувида томонлар Эрон Ислом республкасининг  бу борада доимо  қўллаб-қувватлаган минтақа давлатларининг ташаббуслари билан минтақавий алоқа гуруҳи масаласи юзасидан  фикр алмашдилар.

Эрон ва Афғонистон делегациялари ўзаро транзит йўлаклари, энергетика, электр энергияси, газ ва бошқа иқтисодий ҳамкорлик соҳаларидаги тижорий ҳамкорликни муҳокама қилди.

Учрашувда афғонистонлик муҳожирлар муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашиниб муҳожирлар муаммоларини ҳал этиш механизмларини ҳар икки томон режалаштириб амалга ошириш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Эрон ва Толибон делегациялари Фаластин халқини қўллаб-қувватлашиши алоҳида қайд этдилар.

Толибон томони Эрон Ислом республикасининг Фаластин масаласи бўйича музокараларни қўллаб-қувватлаганини инобатга олиб томрнлар бир-бири билан бу форматда ўзаро алоқада бўлишини маълум қилдилар.