декабр 27, 2023 17:19 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби раҳбари минглаб аёллар ва қизлар билан учрашувда аёлларнинг жамият, сиёсат ва турли даражадаги бошқарувдаги чексиз фаоллигининг турли жиҳатлари ҳақидаги ислом динининг мантиқий ва оқилона қарашларини тушунтириб исломда икки муҳим нозик жиҳатга яъни оила масвзуси ва жинсий жозиба хавфидан эҳтиёт бўлиш шарти билан эркаклар қатори аёллар учун ҳам ҳар қанадй ижтимоий фаолият йўли очиқ деб таъкидладилар.

Бугун Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, ҳазрат Фотимаи Заҳро /саломуллоҳи алайҳо/ валодат кунлари арафасида бўлиб ўтган ушбу учрашвда икки дунё хонимининг /Ҳазрат Фотима/  феъл -атворининг улуғворлигини тушунтириб бўлмайдиган мавзу эканлигини таъкидлаб саҳиҳ ҳадисларда ҳам Аллоҳ таоло Ҳазрат Фотима Заҳро /с/ нинг  ғазабидан ғазабланиши, униг хурсандлиги ва бахтидан мамнун бўлиши айтилган. Бундан юксакроқ эса инсон учун ҳеч қандай фазилатни тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ким Аллоҳнинг розилигини истаса, оилада ҳам қиз, она, хотин мақомига жамият ва сиёсат соҳасида ҳам  у зотнинг тавсиялари, сабоқлари ва кўрстамаларига амал қилиши лозим деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари аёлнинг ўзлиги, кимлиги, қадриятлари, ҳуқуқлари, бурчлари, эркинликлари ва чекловларини ҳаётий ва жуда ҳал қилуви масала эканлигини айтиб, бу жуда муҳим масала бўйича дунёда бир -бирига қарама-қарши бўлган иккита қараш яъни Ғарб ва Исломий ёндшв мавжудлигини изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари аёлларнинг муҳим масаласи муҳокамасидан Ғарб маданияти, цивилизация ва маданий тузумнинг ўзини четга олишига тўхталиб Ғарб мамлакатларининг аёлларга нисбатан мантиққа эга бўлмаганлари сабабли  улар ўз нуқтаи назарини қарама-қаршилик ва ҳушёлик билан илгари суриш, сиёсий ва сиёсий бўлмаган арбобларни сотиб олиш, санъат, адабиёт ва виртуал фазодан воситали фойдаланиш, аёллар билан боғлиқ халқаро марказларда ҳукмронилк қилишга уринадилар деб  таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари бу йиғилишда Ғарбдаги маънавий бузуқликнинг даҳшатли расмий статистик маълумотларини ҳам изоҳлаб, нега оилани бузувчи ҳар бир масала Ғарбда кундан кун кўзга кўринади иккинчи томондан рўмол ўраган аёлларга ҳужум қилганларга қраши ҳеч қандай қоралаш ёки жиддий чоралар ҳам кўрилмайди деб савол оҳангида қайд этдилар.

У киши сўзларининг бошқа қисмида ислом динининг аёллар мавзусига ёндашувини Ғарбнинг ёндашувига мутлақо зид , аммо мантиқий ва асосли эканлигини маълум қилиб, хотин-қизлар масаласи ислом динининг кучли нуқталаридан бўлиб аёллар масаласига биз масъул бўлишмиз керак деган фикрда бўмаслигимиз зарур деб буюрдилар.

Бундан кейин ҳам қадр -қиммат ва инсоний қадриятлар масаласида эркак ва аёлнинг тенглигини ислом дининиг кучли ва ақлли мантиқининг таркибий қисмларидан бири ҳисоблаш кераклигини айтган, Оятуллоҳ Хоманаий дедилар: инсоний қадриятлар ва маънавий  юксалиш нуқтаи назаридан эркаклар ва аёллар бир-биридан мутлақо устун эмас ва иккаласи ҳам бир хил истеъдод ва саъй-ҳаракатлари билан маънавий юксалишга қодир. Маънавий соҳаларда Аллоҳ таоло ҳатто баъзан Қуръонда аёлларни эркаклардан афзал қилган ва Фиръавннинг хотини ва Ҳазрат Марям каби аёлларни барча муминларга ўрнак қилиб кўрстаган. Бу ёндашув эркакларнинг моддий ва жисмоний шароитлари сабабли ўзини устун сифатида билишини инкор қилишдир.

Ислом Инқилоби раҳнамоси  жамиятда иштироки ва ижтимоий масъулиятни эркаклар ва аёллар учун тенг ролларнинг бошқа соҳалари сифатида баҳолаб муҳтарам марҳум имом Хумайний /р.а/ таъбирича давлат сиёсати ва асосий тақдирга аралашиш аёлларнинг ҳуқуқи ва бурчидир. Қолаверса анънага кўра жамият ишлари билан шуғулланиш, бугунги Ғазо сектори масаласи какби мусулмонларнинг ишларига эътибор қаратиш ҳам ҳар бир кишининг бурчидир. Шунинг учун бурч ва жамоат масъулиятини ҳис қилишда ва идрок қиишда эркак ва аёл ўртасида фарқ йўқ деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари оилавий вазифа ва бурчларни аёл ва эркак жисмоний ва ақлий имониятларга кўра турли хил бўлганини айтиб,  шунга асосланиб айримларнинг мутлақ шаклда ифодаланган " гендер тенглиги" шиори нотўғри, тўғриси эса гендер адолатидир деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйишни англатувчи адолат тушунсасини тушунириб аёлнинг руҳий, жисмоний ва ҳиссий тузулишига мос равишда фарзанд кўриш, фарзанд тарбиялаш каби алоҳида бурчаларларини тилга олиб эркак ва аёлнинг оилавий бурчлари ҳар хил бўлса-да Қуръони каримда уларнинг оилавий ҳуқуқлари бир хилдир деб атадилар.

  Аёлларнинг турли ишларда ижтимоий ва давлат идораларида борлиги ҳақидаги саволларнинг мавжудлигига урғу берган Оятуллоҳ Хоманаий  гендер ҳам бу соҳада муаммо эмас ва аёларнинг иштироки учун ҳеч қандай чекловлар йўқ деб қўшимча қилдилар.

Ул ҳазрат Ислом Инқилобдан олдинги давр билан таққосланан Ислом Инқилоби даврасидаги аёлларнинг турли фан, адабиёт, спорт ва санъат соҳаларида эришган ютуқларини 10 баравардан ортиқ эканлигини айтиб, ҳалигача мамлакатни қуришда барча  исломий армонларимизга эриша олмаганмиз,  шунга қарамай, бу муваффақиятларга эришилди . Ислом дини тўлиқ татбиқ этилган тақдирда эса бу муваффақиялар янада кўпаяди деб умид қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ўз нутқи якунида жорий ҳижрий шамсий 1402 йил охирида /2024 йил март ойида /   ўтказиладиган муҳим сайловларга ишора қилиб аёлларнинг бу соҳадаги ролини жамият ва оилада аҳамиятли эканлигини эслатар экан, сизнинг уйдаги энг муҳим вазифангиз- турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни сайлов ва тадқиқот масаласида фаол бўлишга ундашдир. Аёллар баъзи масалаларда жумладан стратегияларни ва оқимларни тан олишда саҳнада эркаклардан кўра аниқроқ ва нозикроқ қарашади, бинобарин сайловга номзодлар билан танишиш ва уларни сайловга боришга ундашда муҳим рол ўйнашингиз мумкин деб маслаҳат бердилар.

Ёрлиқ