Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнясида Фаластин халқининг мазлумлиги садоси янгради
Ислом Инқиоби олий раҳбари билан учрашган минглаб эронлик аёллар ва қизлар бу учрашув чоғида, Ғазолик аёл журналист видеомурожаати билан, шу кунларда босқинчи сионистик режим ва АҚШнинг ракета ва бомба ёмғири остида шаҳид бўлаётган мазлум фаластинликлар садоларини узатди.
Эслатиб ўтаимз, Ҳазрат Фотимаи Заҳро /а/ валодат кунларининг йиллиги муносабати билан бугун Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниясида турли соҳа вакилларидан иборат бир гуруҳ аёллар Ислом Инқилоби олий раҳбари қабулида бўлдилар. Учрашувда Ал-Олам телеканалининг мухбири хоним Исроъ Ал-Буҳайсийнинг видеомурожаати Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниясига Ғазо шаҳри вайроналари орасидан эфига узатилди.
Ал-Олам телеканали мухбири Исроъ Ал Буҳайсий Эрон халқи ва Ислом Инқилоби олий раҳнамосига саломлар йўллаб Эрон халқи Фаластин ва Масжид-улақсо масаласида тарафдор бўлган ягона халқдир ва бу қўллаб- қувватлаш сабабли ҳам Эрон энг қаттиқ санкция ва босимларга дучор бўлди деб таъкидлади.
Хоним Ал-Буҳайсий Исломий Эрон халқидан Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб- -қувватлашни давом эттиришларини сўради.
Мингаб эронилк аёллар ва қизларнинг Ислом Инқилоби олий раҳбари билан учрашувида Нигериянинг шиа мазҳабидаги мусулмонларининг етакчиси Шайх Иброҳим Закзокийнинг турмуш ўртоғи 6 шаҳиднинг онаси Зийна Иброҳим ҳам аёллар соҳасидаги турли фикрларини билдирди. Исло мИнқилоби оилй раҳбари Оятулоҳ Хоманаий ҳам бу аёлнинг сўзларидан сўнг, бу аёл тоғдек сабр қилди деб эълон қилдилар.