Январ 04, 2024 12:10 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозори яқинида содир бўлган теракт жаҳон миқёсида қораланмоқда /1/
    Эроннинг Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозори яқинида содир бўлган теракт жаҳон миқёсида қораланмоқда /1/

Эрон жанубидаги Кирмон вилоятининг Гулзор Шуҳадо мозорига олиб боруви йўлда юз берган терактни глобал қоралаш давомида, айрим мамлакатлар раҳбарлари ва юқори мартабали расмийлари бу террорчилик ҳужумларни қоралаб, терактда бир гуруҳ эронликларнинг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўлладилар.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди. Шаҳид генерал  Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 95 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш кеча Эроннинг Кирмон шаҳрида юз берган терактни кескин қорала, Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик йўллади.

Европа Иттифоқи ҳам ўз баёнотида Кирмонда содир бўлган терактни қоралаб, террорчилик ҳодиса айбдорлари ва омилларини жавобгарликка тортилиши кераклигини маълум қилди.

Россия федерцияси президенти Владимир Путин ўз баёнотида Кирмон шаҳрида содир бўлган терактни кескин қоралади.

Путин террорзимнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб бу ҳодисадан кейин  Ислом Инқилоби олий раҳнамосига ҳам ҳамрдарлик билдирди.

Россия президденти ўз ҳамдардлик мактубида ўз яқинларининг қабрларини зиёрат қилаётган тинч аҳолига қарши теракт даҳшатли ҳодиса ва шафқатсизликдир деб айтди.

Венесуэлла ҳукумати ҳам тарқатган баёнотида генерал Кирмон шаҳрида шаҳид Қосим Сулаймонийнинг  шаҳид бўлганлигининг 4 йиллиги муносабати билан  хотир маросмилда содир бўлган терактларни кескин қоралаб, бу террорчилик ҳодиса айбдорларини қонуний жазоланишини талаб қилди.

Ёрлиқ