Январ 06, 2024 18:54 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: янги авлод учун намозни ўрганиш ва ўқишга йўл очиб унинг сифатини оширишингиз зарур
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: янги авлод учун намозни ўрганиш ва ўқишга йўл очиб унинг сифатини оширишингиз зарур

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий 30 -умумхалқ намоз йиғилишига йўллаган мактубида намозни ёш авлод ўртасида тарғиб қилишни бу илоҳийй неъматни кенгайтириш ва унинг муносиб ўрнида қўйишниг калити сифатида баҳолаб, ёшлар ва ўсмирлар ишлари бўйича масъуллардан ўзларини "Ақямва салота" ни мухотаб сифатида билишлари ва ҳақиқий маънода намоз ўқишларини буюрдилар.

Ислом Инқилоби муззам раҳбари ўз мурожаатининг бир қисмида қуйидагича дедилар: 

Намозни шахс ва мусулмон жамиятининг ҳозирги эҳтиёжларидан бири сифатида ҳисоблаб бўлмайди. Бу улуғ бурч ва вазифа бу эҳтиёжлардан анча кенгроқ ва анча ошиб кетади. Уни инсон танасининг аъзолари учун руҳ ёки инсоннинг бошқа моддий эҳтиёжлари билан солиштирганда ҳаво сифатида кўриб чиқиш керак.

Аллоҳ таолога қилинган барча ибодат ва хизматларнинг қабул бўлиши намознинг қабул бўлишига боғлиқлиги, намоз ўқиш амри ва унга туриш пайғамбаримиздан талаб қилингани, намознинг солиҳлар ҳукмронлигида биринчи талаб саналиши ва уни бажариш ва унга урғу бериш бошқа фарзлардан кўра кўпроқ эканлигини Қуръонда такрорланишининг барчаси ушбу илоҳий бурчнинг ўзига хос мавқеидан далолат беради.

Ёш авлод ўртасида намозни тарғиб қилиш бу илоҳий неъматни кенгайтириш ва уни муносиб қўйишнинг калити ҳисобланади. Ёшлар ва ўсмирлар билан боғлиқ ишларга масъул шахслар оила, мактаб, университет ва спорт муҳити, мактаб ва университетларда  дин уламолари, масжидларднги басиж гуруҳлари ва барча басиж /кўнгиллилар/ бирликлари ва жиҳодга /саъй -ҳаракат/ , қурилиш гуруҳлари ва жиҳодчилар /фаолият юритувчилар/  гуруҳлари ва бошқалар ўзларини  اقیموا الصلاة -" Ақямва салот" сўзининг мухотаби сифатида билишлари керак. Янги авлод учун  таълим ва ибодат қилиш йўлларини очиш ва намроз сифатини янада яхшилаш керак.   Намозга, масжидга, қалб ҳузурига, намознинг маъноларига эътибор қаратишга, намоз аҳкомларини билишга жалб бўлиб намозни асл маънода ўқишлари зарурий бир амрдир.

Ёрлиқ