Қум аҳолисининг бир гуруҳи Ислом Инқилоби олий раҳбари билан учрашдилар
Қум шаҳрида ҳижрий -шамсий 1356-йил 19-дай кунидаги тарихий қўзғолоннинг йиллиги муносабати билан бир вақтда бу шаҳар аҳолисининг бир гуруҳи бугун Имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳи Хоманаий қабулида бўлдилар.
Ислом Инқилоби оилй раҳнамоси Қум аҳолисининг бир гуруҳи билан учрашуви ҳақидаги батафсил хабар, Инқилоб раҳбари девони базасидан олинганидан кейин эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз ҳижрий -шамсий 1356 йил 19-дай ва ё милодий ҳисоб билан 1978 йил 9 январида, Қум илмий ҳавзаси талабалари ва ўқитувчилари Паҳлавий режимининг Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Хумайний /р.а/ га ҳақорат қилишига қарши кенг қамровли норозилик намойишлар ўтказдилар. Паҳлавий режимининг кучлари эса намойишчиларни ўқққа тутиб уларни қону тўпроққа белантирди.