Стукснет вирусини тарқатишда Голландиянинг роли бўлгани фош бўлди
Голландияда босиладиган газеталардан бири бу мамлакат фуқаросининг Эрондаги Натанз ядровий таъсисотини бузиш бўйича АҚШ ва сионистик режим амалиётида бевосита қатнашганини хабар қилди.
2007 йилда Голландия фуқароларидан бири бу мамлакат ҳукумати билмаган ҳолда АҚШ ва сионистик режимнинг Эрон Ислом республикасидаги Натанз уранни бойитиш иншоотларида қўпорувчилик қилиш ва унга зарар етказиш режасида муҳим рол ўйнаганини Volkskrant газетаси ўз хабарида маълум қилди.
Бу голлланияликнинг исми "Erik Van Saben" бўлган ва у Эрондаги Натанз уранни бойитиш таъсисоти ва майдонида заводларнинг бошқарув тизимларини Стукснет вируси билан юқтиришга муҳим рол ўйнаган ва унинг бу ҳаракати эса Эрон ядро дастурида танафусга олиб келган.
36 ёшли бу голландиялик миссиясидан 2 йил ўтиб Дубайдаги уйи яқинда автоҳалоктада ҳалок бўлган.
Голландия мамлакатнинг "Volkskrant" газетаси эса сўнгги 2 йил ичидаги ушбу қўпорувчилик амалиётларни текшири қиққан ва бир неча киши жумладан Голландия хаввфсизлик хизматларида ишлаёдиган 19 киши билан суҳбатлашган.
Стукснет- Stuxnet зарарли бир дастур бўлиб, илк марта 2010 йил 13 июнида Vibia32 антивируси томонидан аниқланган. Бу вирус USB уланиши орқали тарқалди ва унинг мақсади Эрон атом электр станциялари эди.
Афтидан бу компютер қурти ё заррарли дастури Эрон ядровий дастурларини бошқариш марказларига ҳужум қилиш учун ишлаб чиқилган ва тарқатилган аммо энди бу кибер урушнинг мураккаблигини кўрсатадиган хавфга айланди.