Январ 12, 2024 15:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати АҚШ ва Британиянинг Яманга қилган ҳужумига муносабат билдирди
    Эрон ҳукумати АҚШ ва Британиянинг Яманга қилган ҳужумига муносабат билдирди

Эрон ТИВ раҳбари Носир Канъоний АҚШ ва Британия коалициясининг Яманга қилган ҳужумларини кескин қоралаб буни ўзбошимчалик, Яман суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини очиқдан -очиқ бузиш, халқаро қонунлар ва қоидаларни поймол қилиш деб баҳолади.

АҚШ ва Британия қуролли кучлари Яман шимоли ва ғарбида 12 та дан ортиқ позицияга ракета билан ҳужум қилди.

Бугун эрталаб Яман мамлакати шимолидаги Саъда шаҳридаги Такия ҳудудида  ва мамлакат ғарбидаги Ал-Ҳудайда вилоятининнг Бажал шаҳрида Яман Ансорулоҳ кучлари томонидан фойдаланадиган 12 та дан ортиқ майдон АҚШ ва Британия кучлари томонидан денгиз ва ҳаво ҳужумига учради.

ОАВ га кўра, АҚШ ва Британия қирувчи учоқлари Ҳудайда ва Саъда вилоятлари  осмонида парвоз қилишда давом этмоқда.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бугун Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний Чофий ҳам АҚШ ва Британия коалициясини Яманга уюштирганн ҳужумларини ўзбошимчалик, Яман суверенитети ва яхлитлигини очиқдан-очиқ бузиш ва халқаро қонун ва қоидаларни поймол қилиш эканлигига тўхталиб,  бу ҳужумлар АҚШ ва Британиянинг сионистик режимнинг Фаластин халқи ва Ғазо  сектори мазлум фуқароларига қарши уруш жиноятларини ҳар тмонлама қўлаб-қувватлашнинг давоми билан мос келади деб изоҳлади.

Носир Канъоний шунингдек бу ўзбошимчалик билан қилинган ҳужумлар минтақада ишончсизлик ва беқарорликни кучайтиришдан бошқа ҳеч қандай натижа бермайдиганига ишора қилиб сионистик режим Фаластинда Ғазо бўлгаси ва ғарбий соҳилдагии ҳужумлар ва уруш жиноятларини  давом эттираётган бир пайтда АҚШ ва Британия сионистик режимга дастак соябонини кенгайтириб бу сохта, жиноятчи ва босқинчи режимнинг Фаластин халқига қарши жиноятларнидан дунё аҳолисининг эътиборини чалғитишга уринмоқда деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун бундай ўзбошимчалик билан ҳужумларнинг такрорланиши оқибатларидан хавотир билдириб халқаро ҳамжамиятни масъулятли муносабат ва ҳаракатлар билан минтақада уруш , беқарорлик ва ишончсизлик тарқатлишини олдини олишга чақирди.

АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши эрталабки ҳужумлари эса айрим давлатларнинг аксиламаллари билан ҳамроҳ бўлди.

АҚШ ва Бртаниянинг Яманга қарши биргааликда ҳаво ҳужумларига билдирган муносабатида Россия БМТ Хавфсизлик кенгашидан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўради.

Саудия Арабистони ТИВ ҳам ушбу ҳужумлардан кейин Риёд  ушбу ҳарбий ҳужумлар ва амалиётларни хавотир билан кузатиб бораётганини маълум қилди.

Саудия ТИВ шунингдек Қизил денгизда хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга вазминликка в кескинлик кучайишига йўл қўмасликка чақирди.

Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати - Ан-Нужабо ҳаракати ҳам ўз баёнотида  АҚШ ва Англиянинг Яманга қилган тажовузларига жавобан босибь олинган Голандаги Иордания дарёси яқинидаги Исроил режимининг хавфсизлик қўмондонлик марказига ҳужум қиланини эълон қилди.

Ёрлиқ