Январ 12, 2024 15:06 Asia/Tashkent

АҚШ ва Британия қуролли кучлари Яман шимоли ва ғарбида 12 та дан ортиқ позицияга ракета билан ҳужум қилди.

Бугун эрталаб Яман мамлакати шимолидаги Саъда шаҳридаги Такия ҳудудида  ва мамлакат ғарбидаги Ал-Ҳудайда вилоятининнг Бажал шаҳрида Яман Ансорулоҳ кучлари томонидан фойдаланадиган 12 та дан ортиқ майдон АҚШ ва Британия кучлари томонидан денгиз ва ҳаво ҳужумига учради.

ОАВ га кўра, АҚШ ва Британия қирувчи учоқлари Ҳудайда ва Саъда вилоятлари  осмонида парвоз қилишда давом этмоқда.

Ҳужумдан кейин, АҚШ президенти Жо Байден  ўз баёнотида, бирлашган қироллик билан ҳамкорликда ҳамда Австралия, Баҳрайн, Канада ва Голландия кўмагида Яманинг бир қанча нишонларига мувафаққиятли ҳужумлар уюштирилди деб иддио қилди.

Британия мамлакати бош вазири  Риши Сонак ҳам Яманга қариш ҳарибй твжовузларин оқлаш учун ўз баёнотида,  қироллик ҳаво кучлари Яман ҳарбий объектларига мақсадли ҳужумлар уюштирди ва бу ҳужумлар ўзини ҳимоя қилиш учун зарур, чекланган ва мутаносиб эди деб даъво қилди.

CNN  хабарига кўра  Tomahawk ракеталари ҳаво, ер ва ер остидаги платформалардан радар тизимлари, ўтиш жойлари, дронлани сақлаш ва парвоз жойлари, Ямандаги баллистик ва қанотли ракеталарни сақлаш жойлар каби нишонларга отилган деб маълум қилди.

Аммо Санъо губернаторининг ўринбосари  эса Санъога бу ҳужумлар қурбонлар келтирмаганини айтди.

Яманнинг Ансоруллоҳ гуруҳининг юқори мартабали аъзоси Али Ал-Қаҳум эса  АҚШ ва Британия коалициясининг Ямандаги позицияларни бомбардимон қилишга биринчи муносабатида,  олдинда Қизил денгизда шиддатли жанглар, АҚШ ва Британия ҳарбий базаларини  нишонга олишлар ва  тажовузларига қарши кенгроқ ҳаракатар кутилмоқда деб эълон қилди.

У шунингдек Қизил денгиздаги АҚШ ва Британия тажовузкор кемаларига куч билан жавоб қайтарамиз деб таъкидлади.

Яман ҳукумати ТИВ раҳбари ўринбосари  Ҳусейн Ал-Изий эса Яман ҳудудларини бомбардимон қилинишига жавобан,  Лондон ва Вашингтон режимлари бу ҳаракатлари ва тажовузлари учун оғир товон ва тўлов тўлашга тайёр бўлиши керак деб қайд этди.

Ансоруллоҳ сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Ал-Бахитий эса  Яман ҳудудларининг бомбаримон қилинганига кўрсатган аксиламалида АҚШ в Англия кучлари  Яман билан урушга хатога йўл қўйди ва аввлаги мувафақиятсизлигидан сабоқ олмади деб  изоҳлади.

АҚШ ва Британия яқинда Яманга тўғридан-тўғри тажовуз қилиш ўз тарихидаги энг катта ахмоқлик эканини тушуниб етади деб қўшимча қилди Ал-Бахитий.

АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши эрталабки ҳужумлари эса айрим давлатларнинг аксиламаллари билан ҳамроҳ бўлди.

АҚШ ва Бртаниянинг Яманга қарши биргааликда ҳаво ҳужумларига билдирган муносабатида Россия БМТ Хавфсизлик кенгашидан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўради.

Саудия Арабистони ТИВ ҳам ушбу ҳужумлардан кейин Риёд  ушбу ҳарбий ҳужумлар ва амалиётларни хавотир билан кузатиб бораётганини маълум қилди.

Саудия ТИВ шунингдек Қизил денгизда хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга вазминликка в кескинлик кучайишига йўл қўмасликка чақирди.

Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати - Ан-Нужабо ҳаракати ҳам ўз баёнотида  АҚШ ва Англиянинг Яманга қилган тажовузларига жавобан босибь олинган Голандаги Иордания дарёси яқинидаги Исроил режимининг хавфсизлик қўмондонлик марказига ҳужум қиланини эълон қилди.

АҚШ Яман қуролли кучларининг Қизил денгиздаги амалиётларига қарши кураш учун дениз коалициясини яратганини маълум қилди аммо Франция, Испания ва Италия бу итииоқдан чиқишларинии тасдиқлаб ҳарбий кемаларни АҚШ қўмондонлигига топширишдан воз кечишди.

Ёрлиқ