Январ 14, 2024 16:46 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятидаги Роск шаҳридаги терактнинг 4 нафар айбдори ушланди
    Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятидаги Роск шаҳридаги терактнинг 4 нафар айбдори ушланди

Эрон Ислом республикаси полиция идорасининг Бош қўмондони Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг Роск туманида содир этилган террорчилик ҳужумнинг 4 нафар омили ва айбдорини қўлга олинганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 15  декабрь Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳиниг Систон ва Балучистон вилоятининг Роск туманидаги полиция бўлинмасига уюштирилган террорчилик ҳужумда 11 киши шаҳид бўлганди.

Эрон Ислом Республикаси полиция идораси Бош қўмондони генерел Аҳмадризо Родон бугун Эрон полицияси қўмондонлигинингн терроризмга қарши кураш бўйича кенг кўламли амалиётига тўхталиб биз Роск тумани терактига алоқадор 4 та асосий жиноятчини ҳибсга олдик ву улар воқеа содир бўлган кечада ҳозир бўлганди  ва  бир неча полиция ходимини шаҳид бўлишига сабабчи бўлган деб эълон қилди.

Генерал Аҳмадризо Родон шунингдек Эрон Ислом республикаси полицияси қўмондонлик бўлинмаларини терроризмга  қарши урушдаги сўнгги ҳаракатларини тасвирлаб бериб сўнгги бир неча давомида полиция бўлинмалари террорзизмга қарши курашда сезиларли муваффақиятларга эришди деб  изоҳлади.

Эрон Ислом Республикаси полиция бошқармаси бош қўмондони ўз сўзларида, биз ушбу террорчи ва жинояткор гуруҳчага зарба ва психологик травма бўлган кутилмаган амалиётда Роск терактиинг асосий айбдорларини тирик ва яхши қўлга олдик. Улар разветка назоратидан четда қолган деб ўйлашарди. Жиноятчилардан бир қанча қурол-яроқ ва суиқасдлар уюштириш учун  зарур бўлган техника ва валюталар аниқлаб мусодара қилинди деб қўшимча қилди.

Эроннинг ушбу юқори мартабали полициячиси, биз Роск туманидаги терактнинг бошқа айбдорлари ва омиларининг ҳисбга олиниши ҳақида яхши маълумот олдик ва терроризмнинг илдизини ёқиб юборамиз  деб  аниқлик киритди.

Ёрлиқ