Эрон ҳукумати Покистон армиясини Саровонга қилган ҳужумини қоралади
(last modified Thu, 18 Jan 2024 11:09:19 GMT )
Январ 18, 2024 16:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати Покистон армиясини Саровонга қилган ҳужумини қоралади
    Эрон ҳукумати Покистон армиясини Саровонга қилган ҳужумини қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби бугун Покистон армияси томонидан Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг Сароовн қишлоғида уюштирилан ҳужумни қоралади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикасининг Систон ва Балучистон губернаторнинг сиёсий ва хавфсизлик бўйича ўринбосари Алиризо Марҳаматий ҳам Меҳр ахборот агентлиги билан суҳбатда  пайшанба куни эрталаб соат 4:05 дақиқада Саровон шаҳри ҳудудида бир нечта портлаш овози этишилди. Текширувлардан кейин биз Покистоннинг Эроннинг чегарадаги қишлоқлардан бирини ракета билан нишонга олганини маълум қилдик деб айтди. Марҳаматий шунингдек бу ракета ҳужумида эронлик бўлмаган 3 аёл, 4 ва 2 бола ва  эркак ҳалок бўлди деб таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигиинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоинй  Покистон томонидан Эроннинг чегара ҳудудидаги  қишлоққа уюштирган ҳужумларини кескин қоралади.

Шунингдек Покистон ТИВ матбуот котиби Мумтоз Заҳро ҳам бугун Исломобод шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида, Исломобод ҳукуматининг террорзизмга қарши курашда Эрон Ислом республикаси билан ҳамкорлик қилиш борасидаги саъй -ҳаракатларини маълум қилиб, Эрон мамлакати бизнинг биродар давлатимиздир ва Покистон ўз қўшнисининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади деб изоҳлади.

У шунингдек биз кескинликларни кучайтиришни истамаймиз ва икки давлат -Эрон ва Покистон ўртасидаги қардошлик муносабатларни ҳисобга олсак, минтақада тинчлик ва хавфсизликка таъсир қиладиган ҳеч қандай ҳаракат қилинмаслиги кутилмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси Покистоннинг жуда яқин қўшнисидир ва икки давлат ўртасидаги алоқа каналларни умумий масалаларга ечим бўлиши мумкинигига ишонамиз деб қайд этди  Покистон ТИВ матбуот котиби.

Бундан олдин Покистон ТИВ ҳам бугунги баёнотида, терроризмга қарши курашда Эрон билан биргаликдаги ҳамкорликни таъкидлаб,  Покистон Эрон ҳудудидаги асли покистонлик террорчиларнинг бошпаналарини нишонга олганини қўшимча қилди.

Покистон ТИВ ўз баёнотида, биз Эрон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қиламиз деб қайд этган.