Эрон "Симурғ" сунъий йўлдош ташувчиси яна 3 та сунъий йўлдошини орбитага учирди
Фажр даҳаси остонасида ва Эронда Исломий Инқилоби ғалабасининг 45-чи йиллиги арафасида Эронда ишлаб чиққарилган " Меҳдо", "Кайҳон 2" ва " Ҳотиф 1" номли сунъий йўлдошлари ернинг 450 километр орбитасига жойлаштирилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қурилган " Симурғ" номли сунъий йўлдош ташувчиси бугун якшанба куни Фаҳжр даҳаси остонасида ва Ислом Инқилоби ғалабасининг 45-йиллиги арафасида " Меҳдо", " Кайҳон 2" ва " Ҳотиф 1" сунъий йўлдошларини орбитага муваффақиятли учирди.
Эслатиб ўтамиз, " Меҳдо" сунъий йўлдоши Эрон Ислом республикаси космик тадқиқотлар институтида лойиҳалаштирилган , қурилган, йиғилган ва синовдан ўтказилган тадқиқот сунъий йўлдошидир. "Кайҳон 2" ва " Ҳотиф 1 " сунъий йўлдошлар эса " Со Эрон" - Эрон электрик саноати компанияси томонидан ишлаб чиқарилиб ишга туширилшга тайёрланган.
Меҳдо сунъий йўлдоши Эрон космик тадқиқот инстутутининг енгил вазнли сунъий йўлдошларидан бўлиб, 32 килограмм вазнга эга ҳамда илғор сунъий йўлдош ва қуйи тизимларини синаш учун ишлаб чиқарилган ва қурилган.
Мазкур сунъий йўлдошнинг асосий вазифаси ернинг паст орбитасида космик юкларни кўп марта инъекция қилишда " Симурғ" сунъий йўлдош ташувчисининг ишларининг тўғрилигини текшириш ва айрим янги дизайнларнинг ишлаши ва космосдаги маҳаллий технологияларнинг ишончлилигини баҳолашдан иборатдир.
Шунингдек " Кайҳон 2" нано сунъий йўлдоши " Со Эрон" компаниясининнг вазни 10 килограммдан кам бўлган кубикли сунъий йўлдошлари сериясидандир ва космик станциясининг жойлашишни аниқлаш технологиясини исботлаш учун ишлаб чиқарилган ва қурилган. Бу сунъий йўлдош у ердаги қабул қилувчилар учун жойлашувни маҳаллий ва глобал жойлашишини аниқлаш тизимларидан мустақил равишда аниқлаш имкониятини ҳам беради.
Мазкур сунъий йўлдошда ерга барқарор ва аниқ мўжал олиш учун ҳолатни аниқлаш ва бошқариш қуйи тизимдан фойдаланилган.
" Ҳотиф 1" нано сунъий йўлдоши ҳам бу нарсалар интернетдан фойдаланган ҳолда тор полосали алоқа технлогияларни исботлаш учун "Со Эрон" компаниясининг оғирлиги 10 килограммдан кам бўлган кубикли сунъий йўлдошлардан ҳисобланади.
Симурғ 1 сунъий йўлдош ташувчиси ҳам икки босқичли суюқ ёнилғи сунъий йўлдоши ташувчи бўлиб еттинчи тадқиқотида бир нечта сунъий йўлдошларни инъекция қилиш орқали Эроннинг коинотга сунъий йўлдошларини учириш учун яги эшик очишига муваффақ бўлди.