Эрон ва Покистон терроризмга қарши биргаликда кураш олиб боради
Покистон қуролли кучлари қўмондони ва Эрон ТИВ раҳбари терроризмни икки қўшни мамлакат учун умумий таҳдид сифатиди ҳисолаб ушбу жирканч ҳодисага қарши курашиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, мувофиқлаштириш ва маълумот аламашиш орқали амалга оширилиши кераклигини таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Покитондаги аксилтеррор амалиёти ва Покистон ҳарбий кучлари Исломобод нуқтаи назарича покистонлик террорчилар яширинган Эроннинг бир қана чегара нуқталарига амалга оширган ҳужуми ортидан ушу икки муҳим ислом давлатлари ўртасидаги алоқалар ёмонлашиши тахмин қилинганди, лекин Теҳрон ва Исломобод ҳукуматлари расмийлари таранглик кучайиб кетишининг олдини олишга хушмуомалалик ва конструктив ҳаракат билан урғу бердилар ва Покистон Эрон билан икки томонламаа алоқаларининг кескинликни камайтириш бўйича келишувга эришганини ҳам эълон қилди.
Шундан сўнг Покистон ТИВ раҳбари Жалил Аббос Жилоний эронлик ҳамкасби Ҳусейн Амир Абдуллоҳиённи Исломободга ташриф буюришга таклиф қилди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир АБдуллоҳиён якшанбага ўтар кечаси Покистоннинг Теҳрондаги элчиси ҳамроҳлигида Исломободга жўнаб кетди. Покистон пойтахтига етиб келганидан кейин уни олий мартабали делегация бошчилигидаги Покистон ТИВ раҳбариниг минтақавий ўринбосари ва Исломободдаги Эрон элчиси кутиб олди.
Эрон ТИВ раҳбари кеча покистонлик ҳамкасби билан учрашиб шунингдек Исломободда Покистон армияси қўмондони генерал Сайид Осим Мунир билан ҳам мулоқот қилди.
Учрашувда томонлар Эрон ва Покистонни боғлаган тарихий, диний ва маданий алоқаларининг аҳамиятини тан олиб икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва бир-бирининг умумий ташвишларини ўзаро тушинишни мустаҳкамлашни таъкидладилар.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Покистон армияси қўмондони Осим Мунир терроризмни икки мамлакат ўртасидаги умумий таҳлил сифатида баҳолаб, терроризм билан биргаликда саъй-ҳаракатлар, мувофиқлаштириш ва маълумот алмашиш орқали курашиш кераклигига ҳам урғу бердилар.
Покистон армияси қўмондони ўзаро хавфсизлик муаммоларни ҳал қилиш учун барқарор иштироко этиш ва мавжуд алоқа каналларидан фойдаланиш зарурлигини ҳам маълум қилди.
Томонлар шунингдек Эрон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий алоқа зобитларини бир-бирининг мамлакатларида жойлаштириш механизмини имкон қадар тезроқ амалга оширишга келишиб олишди.
Абдуллоҳиён ва Мунир икки давлат яқин ҳамкорликларни давом эттириши ва қардош халқлар ўртасидаги ҳеч қандай қўпорувчилик ҳаракатга йўл қўймаслик қатъиятини ҳам таъкидладилар.
Эрон ТИВ раҳбари ва Покистон армияси қўмондони икки ммлакат қўшни ва қардош мамлакатлар эканлиин ва икки халқ тақдири бир-бирига боғланганлигига тўхталиб чегарадош ҳудудларда тинчлик, барқарорлик ва фароовнликка интилишларини яна бир бор тасдиқладилар, бу эса икки томонда истиқомат қилувчи алоқалар фаровонлиги учун муҳим зарурат сифатида тан олинган.
Учрашувда бир қатор Покистон ҳарбий амалдорлари, юқори мартабали Эрон делегацияси, ҳамда Эроннинг Исломободаги элчиси Ризо Амирий Муқаддам ва Эроннинг Покистондаги ҳарбий атташеси Мустафо Қамбарпур ҳам қатнашдилар.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдулоҳиён Исломободда шунингдек бир кунлик сафарини давом эттириб Покистон армияси қўмондони билан учрашувдан кейин мамлакат муваққат ҳукумати бош вазири Анвар-ул-Ул Ҳақ Какар билан ҳам мулоқот қилди.
Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари ва Покистон муваққат бош вазири икки томонлама ҳамкорлик, хусусан иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва умумий чегараларда савдо айирбошлашни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари покистонлик ҳамкасби Жалил Аббос Жилоний билан учрашди ва шундан кейин Эрон ва Покистон олий мартабали делегацияисининг учрашуви ҳам икки мамлакат ТИВ раҳбарларининг матбуот анжуман ҳам бўлиб ўтди.