Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ Беъсат кунлари қутлуғ бўлсин
(last modified Wed, 07 Feb 2024 12:56:30 GMT )
феврал 07, 2024 17:56 Asia/Tashkent
  • Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ Беъсат кунлари қутлуғ бўлсин
    Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ Беъсат кунлари қутлуғ бўлсин

Пайшанба куни ҳижрий-қамарий 1445 йил, 27- ражаб, 2024 йил 8 феврал Ислом азиз пайғамбарининг беъсат кунлари яъне Аллоҳ томонидан Ҳазрат Муҳамммад /с/нинг пайғамбарликка танланганининг санасидир.

Беъсат ё Мабъас куни- ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) 40 ёшида Ҳаро ғорида Жаброил томонидан  Аллоҳ таоло томондина пайғамбар этиб сайланган кунидир.

Айтиш жоиздирки Беъсат санаси  Аллоҳ томонидан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад  /с/ нинг 40 ёшида /уммул-фил ойининг 40-чи  йили 27 ражаб ойи/  пайғамбар сифатида танлангани кунидир.

Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг Беъсат кунлари инсоният учун ширк, адолатсизлик, камситиш ва жоҳиллик ва бузуқликдан чиқиб, яккахудолик, маънавият ва қадр -қиматга интилиш йўлини бошланиши эди.

Ҳазрат Муҳаммад /с/  Қуръони карим муъжизаси билан энг яхши ва тўлиқ илоҳий китоб бўл орқали пайғамбари сифатида танланди. Беъсат куни нурнинг портлаши ва ҳаёт саҳнасида инсоний қадриятларининг пайдо бўлиши эди.

Ул Зот Муқаддас Қуръон китоби нозил бўлгани билан инсонлар жамиятида аёл ва қизларни эъзозлаш, зулм ва бутпарастликка қарши курашиш, биродарларга ёрдам бериш, тавҳид ва  бир Худога сиғиниш ва гўзал ахлоқ каби янги тушунчаларга асос солдилар ва ва инсонларнинг дунё ва охират бахт-саодатига эришиш йўлларнин ҳам тушунтирдилар.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам  ушбу буюк сана -Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад с/ нинг Аллоҳ томонидан пайғамарликка танлангани куни муносабати билан  бутун жаҳон мусулмонлари ва дунёнинг эрксевар хақларини табриклайди.