феврал 11, 2024 16:41 Asia/Tashkent

Эрон президенти Иброҳим Раисий Эрон Ислом республикаси терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг байроқбардордир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим  Раисий бугун 22 -баҳман явмуллоҳ куни ё ўзи Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 45 йиллиги муносабатидида маршчилар оломонида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари ва АҚШнинг бу борадаги мислсиз ёрдамига ишора қилиб сиоинсти крежим ҳужумларини тезда тўхтатиш зарур деб эълон қилди

Эрон Ислом республикаси президенти шунингдек қуйидагича фикр билдирди: Ғарб давлатларининг саъй- ҳаракатларига қарамай, Эрон мамлакати Фаластинни ва Ислом инқилоб  ғояларини қўллаб- қувватлашда давом этмоқда. Ислом Инқилоби ғалабасидан 45 йил ўтиб Эрон Ислом республикаси ва Имом Хумайний /р.а/ ва бизнинг ҳатти-ҳараатларимиз  тўғри йўналишда кетаётгани исботланди, зеро Имом Хумайний ўша пайтларда ҳам  Фаластин ислом оламининг бириничи муаммоси ва Қудс озод қилиниши керак де буюргандилар. 

Сионистик режимни йўқ қилиш ва бу режимнинг жиноят содир этишига йўл қўймасликнинг йўли ҳам бу режим билан барча иқтисодий алоқалар ва мувозанатни узиш эканлигии билдирган Иброҳим Раисий деди:  Эроннинг таклифи сионистик режимни БМТ дан чиқариб юборишдир ва Халқаро ташкилотларнинг 400 та баёноти, резолюциялар ва қарораларини бузган бу режим БМТ пакт ва резолюцияларига қандай амал қилиши мумкин?.

У сўзларининг бошқа қисмида Эрон Ислом республикасида эркинлик Ислом Инқилоби туфайли кафолатларини эслатиб, демократияни даъво қиладиган кимсалар фаластинликлар, яманликлар ва ҳатто ўз халқларининг овозини ҳурмат қилмайди, аммо Эрон Ислом республикаси тузуми респуубликага асосланади ва унинг мезони ҳам халқ овозидир деб таъкидлади.

Иброҳим Раисий душманлар Эрон миллати ҳаракатини тўхтатиш учун ҳарбий , иқтисодий, медиа , руҳий ва яқинда қўшма урушлар бошлаб юборганини ҳам эслатиб, Ислом  Инқилоби диалоги олий диалогдир, ўзгартирувчи, таъсирчан ва халқлар учун озодлик ва мустақиллик мурожаати ҳамда душманларга қарши туриш ва қаршилик кўрсатиш мурожаати ҳисобланади деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси президенти исломий Эроннинг ривожланиши ва тараққиёти ўзига ишонч, халққа ишонч ва Худога эътиқод нуқтаи назаридан ва соясида эришилганига тўхталиб  бу йўлда ҳам дунёда 15-илмий даража Эронга тегишли бўлганлигига тўхталиб, Ислом Инқилоби ва ёшларнинг саъй -ҳаракатлари туфайли Эрон мамлакати тиббиёт, биотенхнология ва нанотехнология соҳаларида жаҳонда етакичларидан бдири ҳисобланади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ