феврал 13, 2024 16:29 Asia/Tashkent
  • Қатар амири Эрон ТИВ раҳбари билан суҳбатда: Эроннинг Фаластинни қўллаб- қувватлашдаги конструктив позициясини олқишлаймиз
    Қатар амири Эрон ТИВ раҳбари билан суҳбатда: Эроннинг Фаластинни қўллаб- қувватлашдаги конструктив позициясини олқишлаймиз

Қатар амири Эрон мамлакатига Фаластин халқини қўллаб-қувватлаши ва Ғазо бўлгасига қарши урушни тўхтатиш учун сиёсий ечим излаш йўлидаги доимий дипломатик ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Эрон теерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  бу суҳбатда Эрон ва Қатар ўртасидаги турли соҳалардаги алоқалар ва ҳамкорликларини жуда яхши эканлигига тўхталиб, икки мамлакат етакчилари  /Эрон президенти ва Қатар амири/ учрашувида эришилган келишувларнинг  тўлиқ амалга оширилиши икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада кучайтиришга асос бўлади деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Фаластин масаласи ва Ғазо бўлгасидаги фожиали воқеалар  ҳақида гапириб, Эрон Ислом республикасининг Ғазо секторига қарши уруш ва фаластинликларни геноцид қилинишига чек  қўйиш борасидаги дипломатик позицияси ва ҳаракатларини изоҳлади.

 Амир Абдуллоиҳён  бу суҳбатда  Қатарга бу борадаги дипломатик  ва азтойидил саъй -ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирар экан,  Теҳрон ва Доха ҳукуматларининг  Фаластиндаги сионистик режимнинг халқни оммавий қирғин этишига барҳам бериши учун саъй ҳаракатларни давом эттириши,  Ғазо блокадасини бекор қилиш, зудлик билан гуманитар ёрдам жўнатиш, фаластинликларнинг кўчирилишини олдини олиш ва урушдан кейинги босқичда Ғазо сектори ва  Ғарбий Соҳилни бошқариш ва етказилган  зарарлар ва вайронарни қайта тиклаш учун Фаластин -Фаластин ечимга ёрдам беришда ҳамкорлик  қилишлари зарурлигини такрорлади.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида АҚШнинг Ғазо бўлгаси инқирози билан боғлиқ ёндашувини ва бу мамлакатнинг минтақадаги уруш кўламини кенгайтиришни истамаслиги  ҳақидаги даъвосини бир бирига зид қараш ва ёндашув эканлигига ишора қилиб, Яманга қарши ҳарбий ҳужум ва Суриядаги ҳарбий ҳужумлар сионистик режимнинг жанговар ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш билан бир вақтда АҚШ ҳукуматларининг даъволари га зиддир деб эълон қилди.

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳам бу учрашувда Эрон ва Қатар ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларининг  чуқурлигидан мамнунлигини билдириб, Эрон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон бир -бирига бунчалик яқин бўлмагани ва бу икки давлат ўртасидаги дўстона ва конструктив алоқаларини ривожланиришга эришилганини кўрсатишини айтди.

Қатар амири ўз сўзларида Эрон мамлакатига Фаластин халқини қўллаб-қувватлаши ва Ғазо бўлгасига қарши урушни тўхтатиш учун сиёсий ечим излаш йўлидаги доимий дипломатик ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, Қатарнинг ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо сектори инқирозига сиёсий ечим топиш бўйича дипломатик саъй -ҳаракатларнинг сўнги натижаларини тушунтирди.

Эрон ТИВ раҳбари ва Қатар амири шунингдек Фаластин хзалқини қўллаб-қувватлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужумларини тўхтатиш, гуманитар ёрдам жўнатиш ва Фаластинни бошқаруш учун Фаластин-Фаластин ечмини топиш борасида маслаҳатлашиб ушбу маслаҳатлашувлар ва мувофиқлаштиришни давом эттиришга урғу бердилар.

Ёрлиқ