феврал 16, 2024 19:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Саудия ТИВ раҳбарлари сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини тўхтатишга урғу беришди
    Эрон ва Саудия ТИВ раҳбарлари сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини тўхтатишга урғу беришди

Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари Амир Абдуллоҳиён ва Файсал бин Фарҳон Исроил режимини Ғазо бўгасидаги жиноятларини тўхтатиш зарурлигини таъкидладилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон телефон орқали суҳбатида, Теҳрон ва Риёз ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ва халқаро ўзгаришлар хусусан Ғазодаги сўнгги вазиятни муҳокама қилдилар.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбатда сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Ғарбий соҳилда фаластинилкларга қарши  жиноятларининг давом этиши ва 1 миллилндан ортиқ фаластинликларнинг кўчирилишига тўхталиб, бу таҳдид ва хавотирлар билан курашиш зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилда гувоҳ бўлаётганимиз, АҚШнинг тўлиқ кўмаги билан амалга оширилмоқда деб эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида, Теҳрон ҳукумати урушнинг ечим сифатида билмайдиганини эслатиб, дарҳол сиёсий ечим топилмаса, сионистик режимнинг  ғазоликларни геноцид қилишнинг давом этишининг минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига салибй таъсири муқаррар деб  маълум қилди.

Амир Абдуллоҳиён  бу учрашув чоғида сионистик режимнинг Ғазо халқига қарши геноцидини тўхтатиш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишини таклиф филди ва  Саудия ТИВ раҳбари ушбу таклифни олқишлади.

Абдуллоҳиён ва Фарҳон суҳбатлари Саудия Арабистони ТИВ раҳбари  сиоинстик режим Бош вазирининг урушни тўхатиш бўйича халқаро талабларига бефарқлигини танқид қилди.

Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари шунингдек халқаро ҳуқуқ доирасида Теҳрон ва Риёз ўртасида турли иқтисодий ва тижорат соҳалари хусусан икки мамлакат хусусий секторлари ўртасидаги  ҳамкорликни  ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Ёрлиқ