Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эронни ислоҳ қилишнинг йўли сайловдир
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ўз нутқида, сайловлар Эрон Ислом республикасининг асосий устунидир ва мамлакатни ислоҳ қилиш йўли ҳам сайлов ҳисобланади деб таъкидладилар.
1978 ийл февраль ойида ё ўзи 29 баҳманда Табриз халқининг тарихий қўзғолонининг йиллиги муносабати билан бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Эроннинг шимоли ғарбидаги Шарқий Озарбойжон вилоятининг бир гуруҳ аҳолиси билан учрашганида сайловда ҳамма қатнашишини таъкидлаб сайловлар Эрон Ислом республикасининг устунидир деб буюрдилар.
Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий халқнинг сайлвларда тўғри танловга интилиши кераклигига тўхталиб сайлов майдонига кирнала ёмн гапларда, ҳақорат ва туҳматлардан сақланиши зарур деб қўшимч аиқлдилар.
Эрон Исллм республикасидаги сайловлари ҳар доим хавфсиз ва тартибли тарзда ўтган, шу билан бирга сиёсий ва қарашдаги тафовутлар Эрон халқининг душманларга қарши миллий бирлигига таъсир қилмаслиги лозим деб изоҳладилар Инқилоб раҳюбари.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикаси раҳбарлик қошидаги экпертлар кенгашининг 6 сайловлари ва Эрон парламентининг сайловларининг 12 давраси 1 март куни бир вақтнинг ўзида Эрон бўйлаб 90 минг сайлов округида ўтказилади.
Инқилоб раҳбари бу учрашувда Эрон халқи ва хавфсизликни таъминловчиларга Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги санаси 22-баҳманда жўшқин юриш учун миннатдорчилик билдириб бу йил Эрон халқи 22-баҳман куни Ислмо ИНқилоби ғурурини дунёга кўрсатди деб эълон қилдилар.
Хабарнинг тафсилотлари Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасидан олинганидан кейин эълон этилади.