Ислом Инқилоби раҳбари: дунёнинг диққати Эронга қаратилган
(last modified Fri, 01 Mar 2024 07:33:02 GMT )
март 01, 2024 12:33 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Эрон парламентининг 12-даври ва Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 6-давр сайловининг дастлабик дақиқалариданоқ овоз берганларида дедилар: дунёда сиёсий мавқеига эга бўлган кўпладамлар нигоҳи ва диққати Эронга қадалган.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбарининг девонининг ахборот базасининг хабар қилишича,  бугун  Ислом Иниқлоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, Имом Хумайний /р.а/  ҳусенйияларга  ташриф буюриб, Эрон миллатига хитобан: билингларки бугун дунёда кўп инсонлар ва сиёсий мавқега эга бўлган одамларнинг кўзлари ва диққати Эрон Ислом Республикасига қадалган, шундай экан сиз азизлар ҳам дўстларингзни хурсанд қилинг ва душманларни ноумид қилинг деб буюрдилар.

Ислом Инқилобм олий раҳбари сайловларда қатнашишда ҳали иккиланаётганлар ҳақидаги саволга ҳам жавобан яхши ишда истихорага ҳожат йўқ/дар кори хайр ҳожати ҳеч истихора нест/ деб эълон қилдилар.

У киши сайлов куни Эрон халқи учун баракали кун бўлишини ва сайловнинг кўзланган натижаларига эришиб Эрон миллати манфаати учун тугашини Қодир Таолога дуо ҳам қилдилар.

Инқилоб раҳбари

 

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом Кенгаши -Эрон парламентининг 12-сессияси ва Раҳбарлик қошидаги эксертлар кенгашанинг 6-сессияси сайловлар бугун 2024-йил 1-март жума куни эрталаб соат 8:00 да бошланди.

Сайловларда номзод эса парламентдаги  290 ўрин ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашида 88 ўрин учун ўзаро рақобатлашади.

Овоз бериш ҳам 10 соат давомида ўтказилади ва зарурат туғилганида у узайтирилиши ва сайлов шаби раҳбари ва ёки ички ишлар вазири томонидан эълон қилиниши ҳам мумкин.