март 28, 2024 19:03 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котибини қабул қилдилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котибини қабул қилдилар

Бугун Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий қабулида бўлди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Фаластин  Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола ва унга ҳамроҳлик қилган делегация Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий билан учрашиб суҳбатлашди. 

Хабарнинг тафсилотлари Ислом Инқилоби раҳбари девони ахборот базасидан олинганидан кейин эълон этилади.

Эслатиб ўтамиз сешанба куни, Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаиц ҳахзратлари  Теҳрон шаҳрида Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қакбул қилганларида, Фаластин қаршилик кучлари ва Ғазо бўлгаси халқининг тенгсиз позицияларини ҳурмат қилиш орқали Ғазо аҳлининг Ғарбнинг тўлиқ дастаклари билан амалга оширилаётган  сионистик режим жиноятлари ва ваҳшийликларига қарши тарихий сабри ва тура олиши исломни чинакам улуғлади ва унга шараф келтирди ва душман истакларига қарамай, Фаластин маласини дунёнинг биринчи масаласига айлантирган мавзу бўлди деб эълон қилдилар.

Ёрлиқ