Ҳасан Руҳоний: Кўнгиллилар бугун жаҳоннинг турли мамлакатларидаги аксарият мусулмонларнинг намунасидир
(last modified Wed, 23 Nov 2016 12:08:49 GMT )
ноябр 23, 2016 17:08 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Кўнгиллилар бугун жаҳоннинг турли мамлакатларидаги аксарият мусулмонларнинг намунасидир

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Кўнгиллилар бугун жаҳоннинг турли мамлакатларидаги аксарият мусулмонларнинг намунасидир

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Кўнгиллилар бугун жаҳоннинг турли мамлакатларидаги аксарият мусулмонларнинг намунасидир. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни давлат ҳайъати йиғилишида шундай айтдики, Ливан, Ироқ, Сурия, Яман, Афғонистон ва барча исломий юртлардаги кўнгиллилар бўҳрон билан юзланган бўлиб, энг самарали ибратлардан бири бу ўз ватанларини ҳимоя қилиш ва хатарга қарши курашишдир. Ҳасан Руҳоний Кўнгиллилар ҳафтасини қадрлаш билан шундай таъкидладики, Эрон давлати кўнгилларни ва қуролли кучларни ҳимоя қилишни миллий бирликни мустаҳкамалаш ва сақлаб қолишни ўзининг вазифаси деб билади ва ушбу йўлдан қайтмайди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Кўнгиллиларни миллий бирлик намунаси дея тавсифлади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, миллионлаб кўнгиллилар борлигига қарамай, ҳеч қайси бир давлат Эрон халқига қарши фитна чиқариш учун журъат қилолмайди ва агарда янглишиб ушбу ғаламизликка қўл урса Эрон халқининг қатъий жавобини олади.  

Ёрлиқ