май 20, 2024 17:07 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти ва унинг делегациясининг шаҳид бўлиши муносабати билан турли давлатлар расмийлари ҳамдардлик билдирмоқда/2/
    Эрон президенти ва унинг делегациясининг шаҳид бўлиши муносабати билан турли давлатлар расмийлари ҳамдардлик билдирмоқда/2/

Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, ТИВ раҳбари Ҳусейн Абдуллоҳиён ва уларнинг ҳамроҳлигидаги делегацияни вертолёт ҳалокатида шаҳид бўлиши ортидан турли давлатларнинг расмийлари ва юқори мартабали амалдорлари ҳамдардлик мактуби йўллаб, Эрон ҳукумати ва халқига тасаллият билдирмоқда.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Эрон Ислом республикаси президентининг шаҳид бўлгани муносабати билан билдирган ҳамдардлигида Иброҳим Раисий Россия ва Эрон ўртасидаги мунсабатларда муҳим ва  қимматли рол ўйнади деб эълон қилди.

Хитой халқ республикаси раҳбари Си Цзин Пин ҳам Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлганлиги муносабати билан тасаллият изҳор этди. У шунингдек Хитой халқи ҳам яхши дўстини йўқотгани ва бу ҳодиса ўзи учун ҳам қайғули эканини таъкидлади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз ҳамдардлик  мурожаатида Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган делегациянинг вертолёт  ҳалокати туфалй шаҳид бўлани ҳақидаги қайғули хабар бизни ва бутун халқмизни ғамгин қилди. Тожикистон чуқур афсусда. Тожикистон ушбу қайғли кунларда Эрон ва унинг халқи билан бирга деб қўшимча қилди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам Эрон Ислом Республикаси президенти ва унинг делегациясининг шаҳид бўлгани муносаати билан ҳамдардлик билдириб қўшни давлатимиз Эрон билан қийин кунлада доимо бирга бўламиз деб таъкидлади.

Белорус президенти Александр Лукашенко ҳам Эрон халқи ва шаҳидларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик  билдириб, Эрон президенти Иброҳим Раисий номи бутун умрини Эрон халқига хизмат қилишга бағишланган донишманд шахс сифатида тарихда қолади деб баён этди.

БАА президенти Муҳаммад бин Зоид ҳам  X ижтимоий тармоғида биз Эрон Ислом Республикаси раҳбарияти ва халқига Эрон президенти  Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг ушбу аламли ҳалокатда шаҳид бўлгани учун ҳамдардлик билдирамиз ва БААнинг ушбу оғир вазитяда Эрон билан бирдамлигини таъкидламймиз деб изоҳлади.

Сурия президенти Башор Асад ўз мурожаатида ўзимиз ва араб мамлакати Сурия халқи номидан президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларини шаҳид бўлиши муносабати билан Оятуллоҳ Хоманаий, Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирамиз деб қайд этди.

Европа Иттифоқи раиси Чарлз Мишел ҳам  X ижтимоий тармоғидаги мурожаатида Эрон президенти ва ТИВ раҳбарининг шаҳид бўлиши муносабатида ҳамдардлик билдирди.

Чарлз Мишгел шунингдек вертолёт экипажининг бошқа аъзоларининг шаҳид бўлишига ҳамдардлик бидириб марҳумларнинг оилаларини ёдга олишни айтди.

Озарбойжон республикаси президенти  Илҳом Алиев ўз ҳамдардлик мурожаатида Эрон халқи бутун умр ватанига фидоийлик ва садоқат билан хизмат қилган буюк давлат арбоби, президенти Сайид Иброҳим Раисий шахсини йўқотди деб эълон қилди.

Миср ҳукумати матбуот котиби Фаҳмий ҳам бу мамлакат президенти Ас-Сисийни қардош Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирганига тўхталиб Миср араб республикаси  ушбу катта мусибатда Эрон давлат етакчилари ва  хақигатасаллият изҳор этди деб маълум қилди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўз мактубида Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийга вертолёт ҳалокати туфайли Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган делегациянинг шаҳид бўлгани муносабат билан ҳамдардлик билдирди.

Ёрлиқ