май 20, 2024 12:48 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти ва унинг делегациясининг шаҳид бўлиши муносабати билан турли давлатлар расмийлари ҳамдардлик билдирмоқда/1/
    Эрон президенти ва унинг делегациясининг шаҳид бўлиши муносабати билан турли давлатлар расмийлари ҳамдардлик билдирмоқда/1/

Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, ТИВ раҳбари Ҳусейн Абдуллоҳиён ва уларнинг ҳамроҳлигидаги делегацияни вертолёт ҳалокатида шаҳид бўлиши ортидан турли давлатларнинг расмийлари ва юқори мартабали амалдорлари ҳамдардлик мактуби йўллаб, Эрон ҳукумати ва халқига тасаллият билдирмоқда.

Қатар амри Шайх тамимбин Ҳамад  ҳам  X ижтимоий тармоғида вертоолёт  ҳалокатида юз берган аламли воқеада Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ҳамда уларга ҳамроҳлик қилган расмийларнинг шаҳид бўлиши муносабати билан, Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирамиз ва Аллоҳ таолодан улар учун раҳмат ва мағфират, оилалари учун эса сабр  тилаймиз деб ёзди.

Ироқ Бош вазири Шиёъ Ас- Судоний ҳам ўз ҳамдардлик мактубида ушбу қайғули воқеадан кейин Ирроқ мамлакати Эрон халқи ва раҳбариятини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаб  Ислом Иниқлоби олий раҳбари, Эрон ҳукумати ва халқига самимий ҳамдардлик билдирамиз деб эълон қилди.

Венесуэлла президени Николас Мадуро ҳам Эрон Ислом республикаси президентининг шаҳид бўлиши муносабати билан ўз тасаллиятини билдирган мактубида,Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий биродаримиз бўлганидек ўз халқи суверенитети ҳимоячиси, юртимизнинг дўсти бўлиб қолаверади деб таъкидлади.

Ҳиндистон Бош вазири  Нарендра Моди ҳам Эрон Ислом республикаси президентининг вертолёт ҳалоктида шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарда ўз ҳамдардлигини билдириб, Эрон президентининг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда ва ҳайратда бўлганини маълум қилди.

Эрон президенти Иброҳим Раисийни шаҳид бўлиши муносабатида Покистон да бир кунлик мотам куни эълон этилди. Покистон ТИВ-и ҳам ўз баёнотида ушбу оғриқли воқеа учун ҳамдардлик билдириб, Покистон бу қийин пайтда Эрон халқи билан бирга деб ёзди.

Ёрлиқ