Генерал Жаъфарий: барча таҳдидар қаршисида Исломий Инқилоб мувафақиятлар ва ютуқларга эришган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i9310-Генерал_Жаъфарий_барча_таҳдидар_қаршисида_Исломий_Инқилоб_мувафақиятлар_ва_ютуқларга_эришган
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Исломий Инқилоб ўз душманларининг барча арсалар хусусан сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий таҳдидларига қарши тура олиб кўп мувафаққиятларга ҳам эришган деб айтди.
(last modified 2018-08-22T17:48:33+00:00 )
ноябр 24, 2016 19:12 Asia/Tashkent
  • Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони
    Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Исломий Инқилоб ўз душманларининг барча арсалар хусусан сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий таҳдидларига қарши тура олиб кўп мувафаққиятларга ҳам эришган деб айтди.

Ирна тарқатган хабарига кўра, бугун Исломий Инқилоб Соқичлар корпуси бош қўмондони генерал Муҳамадали Жаъфарий  Теҳронда ўтказилган "Молик Аштар" анжуманида  Эрон Исломий Инқилоби иззат обру, изчиллик ва мустаҳкамлик билан олий мақсадлар томон ҳаракат қилмоқда деб айтди.

Генерал Жаъфарий ўз сўзларида  Исломий Инқилобнинг асосий мақсадини дунё мазлумлари ва мусулмонларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини таъкидлаб,  Исломий Инқилоб Ливан, Сурия ва Яманда мазлум халқларини ҳимоя қилиш пайидадир деб қўшимча қилди.

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси бош қўмондони шунингдек   бу корпусни Инқилобни таҳдид қилувчи  хавф хатарларга қарши кураш пайида бўлгани  ва бу таҳдидларга қарши курашда муҳим рол ўйнаётганлигини ҳам  баён этди.