Эрон яна бир бор Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга урғу берди
(last modified Sat, 08 Jun 2024 11:11:42 GMT )
июн 08, 2024 16:11 Asia/Tashkent
  • Эрон яна бир бор Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга урғу берди
    Эрон яна бир бор Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга урғу берди

Эрон мамлакати ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Афғонистонда хорижий давлатлар иштирокисиз к кенг қамровли ва инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидлади.

Бугун Теҳронда шаҳрида Эрон Ислом респубилкаси Хитой, Россия ва Покистоннинг махсус вакиллари иштирокида Афғонистон бўйича минтақавий алоқа гуруҳининг йиғилиши бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Али Боқирий Каний Афғонистон бўйича  минтақавий алоқа  гурҳи йиғилишига йўллаган мактубида, Афғонистондаги муаммоларнинг илдизларини ишғол қилиш билан боғлаб  кенг қамроли ва инклюзив Афғонистон ҳукуматини ташкил қилиш зарурлигини эълон қилди.

Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Али Боқирий шунингдек, Афғонистон муаммоларини ҳал қилишда кўрилаётган чора-тадбирлар ва минтақадаги давлатларнинг ижобий ролига тўхталиб кечаги мағлублар ва босқинчилар Афғонистонда яна сиёсий  унвонлар остида рол ўйнай олмайди деб изгоҳлади. У ўз мактубида, Афғонистоннинг алоқа  каналларига эътибор қаратишга урғу бериб Афғоинстон муаммолларини кучайтириш учун  Афғонистонга таъсир ўтказиш учун ҳар қандай хорижий саъй-ҳаракатларни кўриб чиқди.

Али Боқирий Каний сўзларининг бошқа қисмида Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликка олиб келадиган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб минтақавий ҳамкорлик  ва БМТ режалари доирасида Афғонистон муаммоларини ҳал қилиш учун шароитларни яхшилашга ёрдам беради деб қўшимча қилди.