Январ 27, 2024 15:37 Asia/Tashkent
  • Россия: Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ташкил қилиш зарур
    Россия: Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ташкил қилиш зарур

Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров Толибон муваққат ҳукумати инклюзхив ҳукуматни тузиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармагунича, Москва томонидан тан олинмайди деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров БМТ Хавфсизлик  йиғилишидан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманда Толибон муваққат ҳукумати ўз мажбуриялари хусусан аёллар ва қизлар ҳуқуқларини хурмат қилиш ва Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ўрнатиш борасида мажбуриятларини бажара олмаган деб таъкидлади.

Лавров ўз сўзларида Россия ҳукумати Толибон муваққат ҳукумати ўз мажбуриятларини бажармаунича тан олмайди деб маълум қилди. У шунингдек Толибоннигн мухолифат гуруҳлари ҳам тинчлик йўли билан ечим излаши ва бу йўлни мустаҳкамлаши зарур деб айтди.

Россия ташқи ишлар вазири сўзларининг бошқа қисмида, Толибонга ҳокимият тузилмасидаги сиёсий оқимларнинг қатнаши учун ҳам маслаҳат бериб, Толибон ваъдалари қаторишга барча этник ва сиёсий груҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат яратиш ҳам киради деб қўшимча қилди.

Афғонистондаги озиқ -овқат инқирози ортидан Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳам ўз ҳисоботида бу мамлакатдаги инқироз ёки озиқ -овқат хавфсизлигининг ёмонроқ даражаси ҳақида огоҳлантириб муҳтожларга ғамхорлик қилиш учун кўпроқ маблағ кераклигини қайд этди.

Афғонистон

 

Жаҳон  озиқ-овқат дастуринг алоқа бўйича ходими Филип Крайф ҳам 2023-йилда бу ташкилот Афғонистон бўйлаб 0 миллион кишига тез -озиқ овқат ёрдамини тўхтатишга мажбур бўлгани ва бу мавзу эса минглаб аёллар ва аболаларни хавф остига қўйгании маълум қилди.

Ёрлиқ