Эрон ва Хитой иккитомонлама алоқаларини “BRIKS” ва “Shanxay” форматида ривожлантиради
(last modified Mon, 10 Jun 2024 11:31:29 GMT )
июн 10, 2024 16:31 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой иккитомонлама алоқаларини “BRIKS” ва “Shanxay” форматида ривожлантиради
    Эрон ва Хитой иккитомонлама алоқаларини “BRIKS” ва “Shanxay” форматида ривожлантиради

Эрон Ислмо республикаси в а ХХР вакиллари BRIKS гуруҳи ТИВ вазирларининг Россияда бўлиб ўтаётган йиғилиши доираисда учрашиб икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар шунингдек Теҳрон ва Пекин ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари вавазифасини бажарувчиси Али Боқирий  БРИКС ТИВ раҳбари йиғилиши  бошланишидан олдин хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ва Хитой расмийлари учрашувида икки томонлама. минтақавий ва халқаро масалалар ҳамда Теҳрон ва Пекин ўртасидаги   "BRICS" ва "Shanxay" форматидаги муносбаатларни ривожлантириш хусусида фикр алмашдилар.

Хитой ТИВ раҳбари Ван И ҳам Эрон Ислом респубилкаси ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Али Боқирий Каний билан учрашувида Пекин ҳукуматининг Эроннинг ҳудудий  яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини таъкидлади.

Эрон мамлакати қўшилганидан кейинги  БРИКСга аъзо давлатлар ТИВ вазирларининг илк йиғилиши бугун Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида шаҳид бўлган Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ва ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён хотирасида бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.