Ислом Инқилобининг олий раҳбари: Эрон президенти сайловининг иккинчи босқичи жуда муҳим
(last modified Wed, 03 Jul 2024 11:49:13 GMT )
июл 03, 2024 16:49 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилобининг олий раҳбари: Эрон президенти сайловининг иккинчи босқичи жуда муҳим
    Ислом Инқилобининг олий раҳбари: Эрон президенти сайловининг иккинчи босқичи жуда муҳим

Ислом Инқилоби оилй раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрондаги президентлик сайловларнинг иккинчи босқичини жуда муҳим деб атадилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун чоршанба куни шаҳид Мутаҳаррий номидаги олий мадраса устозлари, бошлиқлари, янги  маъмурияти билан учрашувида,  Эрон халқининг президентлик сайловда қатнашишини тизимнинг фахри сифатида баҳолаб, қанчалик иштирок этиш кўпроқ, яхшироқ,,аниқроқ ва ёринроқ бўлса, тизим ички мақсадларига эришиш учун кўпроқ қобилиятга эга бўлади ва бу жуда катта имконият деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  сайловнинг биринчи босқичдаги иштирок даражасини кутилганлардан кам ва прогнозлага зид эканлигига тўхталиб бу муаммо сиёсатчилар ва социологлар томонидан ўрганилиши керак бўлан сабабларга эга деб маълум қилдилар.

Айримларнинг биринчи босқичда овоз бермашалар тизимга қарши деган фикри 100 фоиз нотўғри эканлигини тилга олган Оятуллоҳ Хоманаий баъзилар айрим амалдорлар ва ёки ҳатто тузумни ёқтирмаслиги мумкин, улар бу нарсани эркин айтмоқда аммо овоз бермаган ҳар бир киши бу одамларга боғланган деган тасаввур ва фикрлаш бутунлай нотўғри деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида кўпчилик муаммоларга дуч келмоқда, ишлайди ва ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришда қатнашмади. Худо хохласа, иккинчи босқичда сайлов кабиналарига одамларнинг тўпланиши жуда ҳаяжонли ва тизим учун шараф бўлади деб қайд этдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ўз сўзларида  танланган инсон тузум ва миллат мақсадларига  эриша олиши учун Аллоҳ талоло халққа энг яхши танловни насиб этишига умид қилдилар.