Ислом Инқилоби олий раҳбари: душманларнинг психологик урушига қарши туриш зарур
Эрон Ислом Инқилобининг олий раҳбари турли тармоқларда Эрон халқини чекишинишга мажбурлаш учун психологик уруш ва қўрқувни юзага келтиришда душманларнинг ҳийла-найрангларига тўхталиб ўз қобилиятини тан олиш ва ёмон ниятга эга душманнинг кучини ошириб юборишдан қочиш- бу ҳийла билан кураш усулидир деб айтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасига кўра, ҳазрат Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий бугун Куҳгилуя ва Буйраҳмад вилояти шаҳидлар миллий конгресси штаби ишчилари билан учрашганида севимли миллат ва Исломий Эронга қарши психологик урушнинг асосий манбаларидан бири душманларнинг имкониятларини бўрттириб кўрсатиш эканлигига ишора қилиб, Ислом Инқилоби ғалабаси бошланганидан кейин улар АҚШ, Британия аа сионистик режимлан қўрқишни халқимизга турли йўллар билан айтиб келишмоқда деб изоҳладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида душманнинг ҳарбий соҳадаги психологик уруш мақсадини қўрқув ва чекиниш яратиш сифатида баҳолаб Қуръони карим тафсирига асосан, ҳар қандай соҳада, хоҳ ҳарбий соҳада бўлсин, хоҳ сиёсий, ташвиқот ва иқтисодий соҳада бўлсин ҳар қандай соҳада тактик бўлмаган чекиниш Аллоҳнинг ғазабини сабаб бўлади деб эълон қилдилар.
Исломий Инқилоби олий раҳбари ожизлик ва яккалик туйғусини, душман талабларига таслим бўлишни унинг сиёсий майдонида бўртириб кўрсатиш эканлигини таъкидлаб, бугун катта -кичик халқлари билан зўравон қудратларнинг талабларига таслим бўлаётган ҳукумтлар агар ўз миллатлари ва имкоинятларига таяниб душманнинг қудратини бўрттириб кўрсатмасдан билсалар уларнинг/душманнинг/ талабларини эътиборсиз қолдиришлари мумкин деб маълум қилдилар.
У киши шунингдек душманнинг маданият соҳасида кучайиши натижасини пассивлик туйғуси, душман мададиянтига мафтун бўлиш ва ўз маданиятини камситиш сифатида атаб. бундай пассивликнинг натижаси иккинчи томоннинг турмуш тарзини қабул қилиш ва ҳатто бегона сўз ва ибораталарни ишлатишдир деб қайд этдилар.
Инқилоб раҳбари шаҳидлар ва мужоҳидларни ҳам душманнинг руҳий урушига қарши турган унсурлар қаторига киритиб психологик урушга қўрқмасдан, ўзгалар сўзидан таъсиланмасан туриб қаршилик кўрсатган ёшларни қадрлашишимиз керак ва бу ҳақиқат эса асарларда бадиий китобларда хотирлаш маросимларда гавдаланмоғи ва сақланаши керак деб аниқлик киритдилар.