Эрон Европа давлатлари билан муносабатларини тиклаш учун ўз шартини қўйди
Эрон ТИВ вазири Сайид Аббос Ироқчи биринчи хорижий интервюсида, бир қатор шартлар асосида АҚШ билан зиддиятларни бошқариш ва Европа давлатлари билан алоқаларни тиклашга интилётганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси янги ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Эрон парламенти ишонч овозини касб этгач биринчи хорижий интервьюсида, Эрон ТИВ Эронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилиш ва унинг халқаро ҳамжамитяда нормал савдо алоқаларга қайтариш йўлидаги ҳал қилувчи қадам сифатида Вашингтон билан зиддиятларни бошқариш ва Европа давлатлари билан алоқаларни тиклашга интилади аммо уларнинг " душманлик ёндошувидан" воз кечиш ва 2015-йилги ядровий келишувни жонлантиришга уриниш ва Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш шарти билан деб изоҳлади.
Ироқчи Эрон парламентидаги ташқи сиёсатидаги нутқида жиддий, йўналтирилган ва ўз вақтида музокаралар олиб бориш ҳамда миллатнинг асосий тамойилларини ҳурмат қилиш орқали санкцияларни, хусусан бир томонлама санкцияларни бекор қилишдек нозик мақсад эканини таъкидлади.
У шунингдек Эрон ва Япониня ўзига хос, аммо бир-бирини тўлдирувчи қобиятлари билан бутун Осиёда фойдали ва барқарор ҳамкорликни яратиш учун катта салоҳиятга эга эканлигига Теҳрон ҳукумати ишонади деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари 2019-йилда Теҳрон ва Вашингтон муносбатларига оид Япония ташаббусларига тўхталиб Эрон ва Япония ўртасида дўстлик, ўзаро тушуниш, ҳурмат ва ишонч билан ажралиб турадиган ришталар ўрнатилди ва ҳар икки халқ раҳбарияти бу мустаҳкам пойдеворни юксак қадрлайди деб эълон қилди.