Эрон президенти ва ҳукумат аъзолари Имом Хумайний /р.а/ ғоялари билан аҳдини янгиладилар
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ва ҳукумат делегацияси аъзолари Теҳрондаги Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Хумайний /р.а/ ҳарамлари -зиёратгоҳига ташриф буюриб у киши ғоялари билан ўз аҳдини янгиладилар.
Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён ва ҳукумат делегацяси аъзолари ҳукумат ҳафталиги муносабатида Ислом Инқилоби асосчиси Имом Хумайний /р.а/ зиёргоҳида бўлишди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Масъуд Пизишкиён ушбу маросимда Эрон ҳукумати аъзолари халқ билан тузган аҳдига содиқ деб таъкидлади.
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён сионистик режимнинг Ғазо ва Ғарбий Осиё минтақасида содир этаётган жиноятларига ҳам ишора қилиб мусулмонлар Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаганларида эди, сиоинстик режим минтақада бу жиноятларга журъат эта олмасди деб эълон қилди.
Айтиш керакки Эронда шаҳривар ойининг 1 чи ҳафтаси /21 августдан 28 кунига қадар/ Эроннинг собиқ президенти Муҳаммадали Ражоий ва Эроннинг Бош вазири ҳужжатуислом вал муслимин Муҳаммаджавод Боҳунар каби шаҳидлари хотираси муносабати билан ҳукумат ҳафтаси деб номланган. Эслатиб ўтамиз 1981 чи йилда Эрон президенти Муҳаммадали Ражоий ва Бош вазир Муҳаммаджавод Боҳунар Мунофиқин террорчи гуруҳининг унсурлари томонидан бош вазирлик идорасида содир этилган террорчилик портлаш оқибатида шаҳид бўлганди.